Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:29

Ўзбек хотин-қизлари уятсиз суратлардан ҳимоя қилинади


Гулнора Каримованинг ярим яланғоч суратлари ўзбек қизлари телефонидан чиқса, жазога тортиладими, йўқми деган савол очиқ қолмоқда.
Гулнора Каримованинг ярим яланғоч суратлари ўзбек қизлари телефонидан чиқса, жазога тортиладими, йўқми деган савол очиқ қолмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида жорий ҳафтада бўлиб ўтган йиғинда ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилган.



Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасидаги йиғинда қатнашган Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг исми айтилишини истамаган мулозими Озодликка баъзи тафсилотларни гапириб берди:

- Тадбирда мобил телефон, Интернет орқали Ўзбекистон халқи ҳаёт тарзига зид суратлар, турли компьютер ўйинлари, паст савияли фильмлар тафаккури шаклланаётган ёшлар, биринчи навбатда, қизлар ўртасида ҳам оммалашаётгани уларнинг тарбиясига жиддий путур етказгани таъкидланди¸- дейди мулозим.

Суҳбатдошга кўра¸ бу йиғиндан кейин Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қизларни оммавий маданият ҳуружидан ҳимоя қилиш мақсадида “Қизлар жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус тадбирлар ўтказилмоқда:

- Олий ўқув юртларида талаба қизларга бу тадбирларда глобаллашув даврининг айрим салбий таъсирлари ҳақида, хусусан, баъзи ҳолларда Интернет телеканалларда миллийлигимизга ёт бўлган ғояларнинг тарғиб этилаётгани каби ҳолатлар ҳақида тушунтирилмоқда¸- дейди Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходими Озодлик билан суҳбатда.

Ангрен шахрида истиқомат қилувчи ўзини Замира деб таништирган 39 яшар ўқитувчининг Озодликка айтишича, Ангрендаги тиббиëт коллежи талаба қизлари ўртасида жиддий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда:

- Уларга шарм ҳаëсиз суратларни телефонларига юкламаслик ҳақида аниқ қилиб тушунтирилмоқда. Талабаларни асосий вазифаси кўнгилҳушлик эмас¸ балки ўқиб илм олиш экани тушунтирилилди¸- дейди ангренлик ўқитувчи.

Феврал ойида Интернетдаги youtube.com порталига “Ангрен тиббиëт коллежи ўқувчиларининг шокка солувчи” видеоси қўйилган ва бу ўзбек матбуотида “номуносиб ва беҳа딸 дея сифатланган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув муассасалари бўйича мутасаддиси Салима Назарова, Озодлик билан суҳбатда, видео билан боғлиқ вазият жиддий муҳокама қилинаëтганини айтган эди.

Ангрен ва Хива тиббиëт коллежи қизлари экани иддао қилинган ва ўзбек мулозимлари тарафидан “беҳаë” деб таснифланган тасвирларнинг Интернетда пайдо бўлиши ортидан ўқув даргоҳларида қизларни тартибга чақириш тадбирлари кўпайган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида жорий ҳафтада бўлиб ўтган йиғинда ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилгани ҳам талабаларнинг виртуал фаоллиги ортгани билан изоҳланмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги маънавият бўлимининг ўзини таништирмаган ходими, Озодлик билан суҳбатда, қўл телефонидан порно тасвир чиққан қизлар фош қилиниб¸ ота-оналари иштирокида муҳокама қилинганини гапириб берди:

- Биз бу муҳокамалар воситасида қизлар онгида оммавий маданиятга нисбатан ҳимоя иммунитетини шакллантирмоқдамиз¸- дейди мулозима.

Товус пати ортига яширинган тўнғич қиз

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ва олийгоҳларда “Қизлар жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус мажлислар уюштирилган ҳафтада Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Гулнора Каримова ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида ярим яланғоч суратларини эълон қилди.

Гулнора Каримова ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.
Гулнора Каримова ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган суратларда, президент қизи елкалари яланғоч тарзда бадани товус патлари билан ëпилган.
Instagram муштарийлари тарафидан олқиш ва офаринларга сабаб бўлган бу тасвирларда Гулнора Каримованинг елкалари яланғочлигича қолиб қолган бадани товус патлари билан ëпилган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда ўзбек талаба қизлари қўл телефонларида яланғоч ëки ярим яланғочлар тасвири бўлишига тақиқ қўйилди.

Гулнора Каримова ўзининг
Instagram саҳифасига жойлаштирган ярим яланғоч суратлари ўзбек талаба қизлари смартфонидан чиқиб қолгудек бўлса, жазога тортиладими, йўқми деган савол жавоби ҳозирча очиқ қолмоқда.

"Ўғил болалар қизлардан кўра кўпроқ порнога қизиқади"

Андижонлик 37 яшар Нилуфарнинг Озодликка айтишича¸ беҳаë кино кўрдинг деб фақат қизларни айблаш инсофсизлик:

- Аслида порнони кўпроқ эркаклар кўради. Шундай экан нега қизлар танқид нишони бўлиши керак. Бошқа тарафдан 18 ëшга тўлган қизнинг шахсий телефонида эротик мазмундаги тасвирларнинг бўлиши¸ бу уларнинг шахсий иши. Телефон хусусий мулк ва ундаги тасвир жамоатчилик муҳокамаси бўла олмайди. Мен қонун тақиқлаган педофилия мазмунидаги тасвирларни эмас, оддий эротикани назарда тутяпман¸- дейди Нилуфар.

Суҳбатдош назарида қизлар қўлидаги телефонлар тафтиш қилиниши ва бу телефонлардаги суратлар боис қизлар коллектив орасида изза қилиниши инсон ҳуқуқлари тамойилларига зиддир.

Смартфонларга қарши кураш

Бундан икки йил олдин Тошкент Ислом Университети қошидаги коллеж талабаларнинг ярим-яланғоч ҳолда Интернетдаги “Одноклассники” порталига суратларини қўйгани билан боғлиқ жанжал чиққан эди.

Ўзбекистонлик суҳбатдошимиз қизлар шахсий ҳаётига аралашиш инсон ҳуқуқлари тамойилларига зиддир, дейди.
Ўзбекистонлик суҳбатдошимиз қизлар шахсий ҳаётига аралашиш инсон ҳуқуқлари тамойилларига зиддир, дейди.
Бу воқеадан кейин коллежда ўқийдиган икки ўқувчи қиз ўқишдан ҳайдалагани ҳақидаги норасмий маълумотлар пайдо бўлди.

Шундан кейин Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус йўриқнома чиқариб¸ ўқувчиларнинг таълим даргоҳларига смартфонлар олиб киришини тақиқлаб қўйган эди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маърифат бўлим бошлиғи Шамсиддин Жумаев, Озодлик билан суҳбатда, талабалар ўртасида мунтазам тарбиявий ишлар олиб борилаëтгани ва Интернетдаги беҳаë сайтларга кирмаслик ҳақида уларга алоҳида тушунтирилаëтганини айтиб ўтди.

Шамсиддин Жумаевга кўра, таълим даргоҳлари бу кўнгил очиш масканлари эмас.

Тошкентдаги коллеж ўқувчиларидан икки нафари ҳомиладор бўлгани ва уларнинг балоғат ëшига етмагани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида муҳокама қилинганидан кейин ўқув юртларида ëппасига тиббий кўрик бошлангани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.


Одобли қиз бўлиш ҳақида тилхат

Лицей ва коллежлардаги балоғатга етмаган қизлар ҳомиладор бўлишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий соатлар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилаëтгани Озодлик билан суҳбатлашган ўқитувчилар тарафидан айтилган эди.

Бундай тарбиявий соатлар охирида қизлардан балоғат ëшига етгунча жинсий ҳаëтдан тийилиш¸ ўзбекона маънавий қадриятларга амал қилиш мажбурияти зиммага олинган тилхат ëздириб олинмоқда.

Интернетга юкланаëтган тасвирлар эса ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг маънавий қадриятлар ҳақидаги тасаввури турлича эканидан дарак бермоқда.
XS
SM
MD
LG