Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:30

"Ўзбек маликаси"нинг ярим яланғоч суратлари: янги ва янги хилма-хил


Францияда чиқадиган “Le Point” журнали эълон қилган Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳақидаги мақолага унинг 2011 йилдаги кечаларнинг бирида олинган ярим-яланғоч суратини илова қилди.


Асли Европа башанглари дунëси ҳақида хабар тарқатувчи CelebrityVibe Интернет нашрида эълон қилинган бу суратлар¸ ëзилишича¸ 2011 йил ëзида Италиянинг Порто Черво шаҳридаги "Billionaire" клубида ўтказилган хос кечалардан бирида олинган.

Бу хос кеча мезбони эса¸ Каримованинг жавоҳирлар бизнесидаги асосий ҳамкори "Chopard" ширкати эгаси Фаваз Груози экани айтилади.

Ана шу суратлардан бирини мақоланинг биринчи саҳифасига илова қилган
“Le Point” журналининг 30 май кунги сонида босилган “Ўзбек маликаси ва диктатор” сарлавҳали мақолада Каримова хушбичим қоматли поп қўшиқчи, стилист ва айни пайтда "қаттол диктатор" отасининг вориси бўлишга тиришаётган ва йирик молия орттириш йўлида отасининг мавқеидан фойдаланаётган шахс сифатида таърифланади.


Гулнора Каримованинг “Le Point” журналида эълон қилинган бу сурати 2011 йилдаги кечаларнинг бирида олинган.
Гулнора Каримованинг “Le Point” журналида эълон қилинган бу сурати 2011 йилдаги кечаларнинг бирида олинган.
У олмос тақинчоқларга бурканган ярим-яланғоч танасини намойиш қилишдан тортинмайди.

"Ўзининг шиширилган лаблари билан, одамларга гўзаллигини намоён этаётганига ишонади. У яқинда Россия фуқаролигини олган француз актёри Жерар Депардье билан ўзининг сўнгги "Небо молчит" деб номланган қўшиғига клипга тушди. Лекин, клипдаги ҳатти-ҳаракатлари ва унинг ижросидаги қўшиқ сўзлари маъносиз".



Аксари мусулмон бўлган 30 миллионлик аҳолига эга Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага “Le Point” журналида ана шундай таъриф берилади.

"Ўзбекистон сайёҳлар учун тарихий обидаларга бой жаннатмакон ўлкадир, лекин, режим мухолифлари учун у ер жаҳаннам. 2005 йилда Гулнора Каримованинг қонхўр отаси Андижонда исломчилар наймойишини бостиришга буйруқ берди, оқибатда мингга яқин одам, жумладан ёш бола ва аёллар нобуд бўлди", деб ёзади мақола муаллифи.

Ҳозир Каримовнинг ёши бир жойга етиб қолган. Лондонда яшовчи журналист Шоҳида Тўлаганова “Le Point” журнали мухбири билан суҳбатда Гулнора Каримовани отасидан ҳам ёмонроқ шахс, дея таърифлайди.

Тўлаганова Озодлик билан суҳбатда ҳам бу фикрларини такрорлади.

- Каримов эски коммунистик мактабидан чиққан одам. Унда дисциплина, деган нарса бор. Каримовада шу нарса йўқ. Унинг ҳаракатларини аввалдан билиш қийин. Шунақа одам ҳокимиятга келса, давлатдан ҳеч нарса қолмайди,- дейди Тўлаганова.

“Le Point” журналининг яна ёзишича, "Гулнора Каримованинг собиқ эри америкалик ўзбек Мансур Мақсудий рафиқасининг Исломга зид қилиқлари, жумладан номаҳрам эркак тан қўриқчилари кўз ўнгида ярим-яланғоч ховузда чўмилгани ҳақда шикоят қилиб келган".

Ўзбекистонда “Кока-кола”ни идишга қуйиш билан шуғулланиб келган эри Мансур Мақсудий билан 2001 йилда ажрашганидан сўнг Каримова Ню Жерси суди қарорига зид тарзда фарзандларини эридан тортиб олди, эрига тегишли бўлган Ўзбекистондаги ширкатлар ёпилди.

Мақсудий билан ажрашганидан сўнг Ўзбекистонга қайтиб келган Каримованинг бизнес доиралардаги таъсири кенгайди.

Ўшанда нуфузли “Файненшл таймс” газетаси Гулнора Каримованинг отаси мавқеидан фойдаланиб¸ қисқа давр ичида Ўзбекистондаги етакчи мобил телефон ширкатидан тортиб, мамлакатдаги энг йирик цемент заводидаги улушлари эвазига кенг қамровли бизнес империясини яратишга муваффақ бўлгани ҳақда ёзган эди.

Узоқ йиллар Гулнора Каримованинг молиявий директори бўлиб ишлаган Фарҳод Иноғомбоев президент қизининг ноқонуний орттирган бойликлари ҳақида далилий ҳужжатларни тақдим қилган.

Яқинда эса Ўзбекистон президентининг тўнғичи Teliasonera уяли телефон ширкатига кўп миллион долларлик ҳақ эвазига муҳофаза таклиф қилингани ва Teliasoneraдан Гулнора Каримованинг хайрия тадбирларига ҳомийлик талаб қилингани билан боғлиқ жанжал марказида кўринди.

Бугунги кунда Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси. Лекин, унинг Женевадаги иш жойида кўринмай қолганига бир йилдан ошди.

Ўзбекистон президенти қизининг очиқ-сочиқ суратларига аксар аҳолиси мусулмонлардан иборат мамлакатда тоқат билан қарайдиганлар кам.

Зеро, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида апрел ойида бўлиб ўтган йиғинда ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилган.

Ҳозир Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қизларни оммавий маданият ҳуружидан ҳимоя қилиш мақсадида “Қизлар жамият ва миллат келажаги” мавзусида махсус тадбирлар ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG