Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:53

Ўзбошимча "суд"лар ëки “фоҳиша овлайдиган” аëллар тўдаси


Шу кунларда интернет тармоғида муҳокама қилинаëтган икки виделавҳа бугунги Қурултойга мавзу бўлди.Ҳар иккала видеода фуқароларнинг ўзбошимча суд қилиши акс эттирилган. Ўзбекистон президенти ҳам ўзбошимча суд масаласини Тошкент вилоят ҳокимини ишдан олаётганида кўтарган, бироқ бу мавзу ўзбек расмий матбуотида ёритилмай қолган эди.

Бундан 4 ой олдин Беҳзод исмли Манғитлик йигит тарафидан интернетдаги Youtube порталига юкланган лавҳада ўзларини “бузуқ хотинларни фош қилувчи агентлар” эканини айтган номаълум аëллар гуруҳи Феруза дея исми зикр қилинган аëл турган хонага бостириб кириб “тергов” ўтказишади.

Лавҳада бу аëллар эрлари ташлаб кетгани боис “енгилтак аëлларни фош қилиш”га киришганини изҳор қилишади.

Бу фош қилувчи аëллар ўзларини аҳлоқ полицияси каби тутиб, қўллари билан бошини қучоқлаган яланғоч аëлни сўроқ қилиш жараëнини видеотасвирга тушириб, тармоққа юклаган.

“Биз сени телевизорга чиқарамиз¸нега бузуқилик қиласан”, дейди кадр ортига беркинган аëл.

Яна битта видеода эса ўзбек милиционери формасини кийган шахснинг намойишкорона таҳқирлангани акс этади.



Айни пайтда бу видеолавҳа Интернетдаги WhatsApp тармоғида телефондан-телефонга ўтиб тарқалмоқда.

Лавҳада ўзбек милиционерининг бош кийими ва енгига ички ишлар вазирлиги белгиси ёпиштирилган яшил форма кўйлак кийган, шимсиз эркак киши бошини ҳам қилган ҳолда қўлини кўксига қўйиб "урманглар", деб ëлвормоқда.

“Милиционер” “бўпти ока” деб зорланишда давом этади. Кадр ортида туриб сўкаëтган шахс эса “милиционер”га тасвирда кўриниб турган шиша бутилкага ўтиришни жаҳл билан қайта-қайта буюради.

Интернет тармоғидаги ўзбек милиционерлари ҳақорат қилинган бу видео ўзбошимча суд намунаси эди.

Ўзбошимча суд мавзусини бу йил илк бор Ўзбекистон президенти кўтарди.

Ўзбекистон президенти Тошкент вилоятининг эндиликда собиқ ҳокими Рустам Ҳолматовни қўл остидагиларни мунтазам таҳқирлаш¸ шахсий қамоқхона очиб, одамларни ўзбошимчалик билан қамоқда сақлаш ва коррупцияга оид бир қатор жиноятларда айблаган эди:

- Буни майдалаб ўтиришни ҳам ҳожати йўқ¸ нега деганда, ҳаммаси сизлар учун аëн. Халқ ҳамма нарсани билади. Кимгадир куч ишлатиш¸ кимнидир обориб, Янгйўлда бир кеча қамаб қўйиш... Бу қайси қонунда ëзилган? Қаерда бундай нарсани эшитиш мумкин? Нимани ўйлаган бу одам? - дея зарда билан минбарни муштлаган ҳолда Ўзбекистон президенти мамалакат матбуотида ëритилмаган ўзбошимча суд мавзусини кўтарди.

Озодликнинг “Қурултой”эшиттиришида президент бошлаб берган ўзбошимча судлар мавзусини муҳокама қилдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:40:20 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG