Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:57

Россия ҳукумати "СССРликлар" ва уларнинг фарзандларига паспорт бермоқчи


Россия ҳукуматининг Қонунчилик фаолияти комиссияси чет давлатларда яшовчи рус тилида сўзлашувчи фуқароларнинг Россия фуқаролигини олишини соддалаштирувчи қонун лойиҳасини 4 март куни маъқуллади. Бу ҳақда хабар қилган Россия ҳукумати сайтида айтилишича, “Рус тилида сўзлашувчи, деб тан олинган чет давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги йўқ шахсларга, ўзларининг мавжуд фуқаролигидан воз кечган тақдирда уларни Россия фуқаролигига қабул қилиш тартибини соддалаштириш” таклиф қилинмоқда.


Бу ҳақда хабар қилган Россия ҳукумати сайтида айтилишича, “Рус тилида сўзлашувчи, деб тан олинган чет давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги йўқ шахсларга, ўзларининг мавжуд фуқаролигидан воз кечган тақдирда уларни Россия фуқаролигига қабул қилиш тартибини соддалаштириш” таклиф қилинмоқда.

Яъни, масалан, Ўзбекистон фуқароси Россия фуқаролигини олмоқчи бўлса, аввал Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиши лозим.

Қонун лойиҳаси тўғрисида “Первий” каналнинг “Познер” дастурида Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси биринчи ўринбосари Александр Жуков ҳам хабар қилдики, унинг айтишича, Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш тўғрисидаги қонун зарурати Украинадаги “оғир вазиятдан” келиб чиққан.

Newsru.com сайтининг Жуковнинг жавобларига таяниб ёзишича, Россия фуқаролигини беришнинг соддалаштирилган тартиби украиналикларгагина эмас, балки собиқ СССР ҳудудида яшаганлар ва уларнинг СССР қулагандан кейин туғилган фарзандларига ҳам тааллуқлидир.

РФ Давлат Думаси раиси биринчи ўринбосари Александр Жуковга кўра, “аждодлари Совет Иттифоқи ҳудудида яшаган, рус тилида сўзлашувчи барчага” Россия фуқаролиги соддалаштирилган тартибда берилади.

Жуковнинг айтишича, махсус комиссия Россия паспортини сўраган шахснинг рус тилини нақадар билишини текшириб кўради, унинг ота-оналари таржимаи ҳолини ўрганади, аввал Россияда истиқомат қилиш ҳуқуқини ва сўнгра фуқаролик мақомини беради.

Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, гап ҳозирча қонун лойиҳаси ҳақида кетаяпти.
XS
SM
MD
LG