Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:21

Жиззахда ўнга яқин одам музқаймоқдан заҳарланди


Жиззахда ўнга яқин одам заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Уларнинг музқаймоқдан заҳарланганликлари таҳмин этилмоқда. Бу Жиззахда сўнгги бир ой ичида қайд этилган учинчи оммавий захарланиш холатидир.

Жума куни шаҳарда заҳарланиш аломатлари билан ўнга яқин одам шифохонага ётқизилган.

Улар музқаймоқдан захарланганликлари таҳмин қилинмоқда.

–Тиббиёт коллежини ёнида одам гавжум бўладиган музқаймоқ кафеси бор. Ўша ерда заҳарланган, деб айтиляпти. Ҳозир милиция ўша ерни ўраб олиб, текширмоқда, - деди Озодлик манбааси.

Одамлар заҳарлангани таҳмин этилаётган кафеда мазқаймоқ ва салқин ичимликлар сотилган.

Озодлик манбаасига кўра, водийлик тадбиркорларга тегишли экани айтилаётган кафеда иссиқ кунда тез айниши мумкин таомлар сотилмаган.

Жиззах шаҳар шифохонаси врачларидан бири жума куни ўнга яқин одам кўнгли айниб, шикоят қилганини айтди. Ҳозир шифокорлар беморларнинг нимадан заҳарланганини ўрганишмоқда.

Бу Жиззахда оммавий заҳарланиш билан боғлиқ сўнгги бир ой ичидаги учинчи холатдир.

Шу ой бошида шаҳарда янги очилган "Нурбек" ресторанида овқатланган хўрандалардан 18 нафари заҳарланиш аломатлари билан шифохоналарга ётқизилган эди.

Ўтган ой эса шаҳардаги "Прим" ресторанида овқатланган 100 дан ортиқ одам заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилганди.
XS
SM
MD
LG