Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:02

"Имомсиз қолган жомеъда бир жума имомлик учун 400 минг сўм сўрашди"


Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидаги жомеъ масжидларидан бирининг қавми номидан OzodMikrofonга боғланган кекса намозхон кетма-кет иккита жума намозини ўқий олмаганини айтиб, арз қилди. Тингловчи даъвосича, масжид имоми сафарга кетгач, ўрнига бошқа имом қўйилмаган ва қавмга ўзидан имом танлаш имкони ҳам берилмаган.

Пахтачи туманидан боғланганини айтган кекса ёшли намозхон Абдуллоҳ ака 8-, 15-август кунлари у яшайдиган маҳаллага қарашли жомеъ масжидида жума намози ўқилмагани ва бунга маҳаллий диний идора мулозимларининг чеклови сабаб бўлганини иддао қилди.

- Бизнинг масжид имоми ёшгина бир йигит эди. У имомларнинг малакасини ошириш курсига ўқиш учун кетди. Унинг муовини ҳам йўқ эди, ўрнига ҳам имом беришмади, натижада биз 2 та жума намозини ўқий олмадик, - деб даъво қилди кекса намозхон.

Унинг иддаосича, 70 намозхон мунтазам қатнайдиган жомеъ масжиди жамоаси ўз орасидан илмли бирини вақтинча имом қилиш истагида туман имом-хатибига боғланган.

- Аммо, имом-хатиб рухсат бермади. Агар кимдир имомлик қилса, устидан прокуратурага ёзиб бераман, деб қўрқитди. Рухсат берилган одамларгина имомлик қилиши мумкин экан. Агар 400 минг сўм берсак, биттасини имомликка юборамиз, дейишди. Фақат битта жума намозига имомлик қилиши учун 400 минг сўм беришимиз керак экан, - деб даъво қилди ўзини пахтачилик кекса намозхон, деб тақдим қилган тингловчи.

Озодлик бу иддао юзасидан Пахтачи тумани имом-хатиби ва Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасидан изоҳ олишга уринди, аммо ҳозирча муваффақ бўлмади.

Пахатчилик намозхон иддаосича, имомсиз қолган жомеъ масжиди қавми кейинги жума намозини ўқий оладими ёки йўқми - ҳануз билолмай сарсон.

"Бирор қавмдошингизнинг уйида, жилла қурса жума намозини жамоат бўлиб ўқиб олсангиз бўлмайдими?" деган саволга бу тингловчи: "Рухсат йўқ" деб жавоб берди.

- Фақат рухсат берилган жомеъ масжидларидагина тўпланиб намоз ўқишга рухсат бор, бошқа жойда ўқишимиз мумкин эмас экан, нима қилайлик энди, - деб даъво қилди пахтачилик тингловчи.

Сўзлари якунида бу тингловчи айни масала юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасидан изоҳ олиб беришни сўради.

Озодлик бу иддаога оид бошқа тафсилотларни суриштириш ва унга расмий изоҳ олишга уринишда давом этади.

Янгиликларни Озодликда кузатинг!

Пахтачида имомсиз қолган жоме масжидида 2 та жума ўқилмади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00
Бевосита линк

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG