Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:18

Гулнора Каримова "итдан баттар аҳволда" ушлаб турилганини айтмоқда


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Би-Би-Сига йўллаган аудиомурожаатида қизи ва ўзи “итлардан ҳам баттар” аҳволда ушлаб турилаётганликлари ва тиббий ёрдамга муҳтож эканликларини маълум қилди.

Ўзбекистон президентининг 42 яшар қизи Гулнора Каримова ўзининг 15 ёшли қизи Имон билан олти ойдан бери уй қамоғида қолаётганини айтмоқда.

Би-Би-Си мухбири Наталья Антелава қўлга киритган аудиомурожаатда Гулнора Каримова инглиз тилида шундай дейди:

"Бизни уйда ушлаб туришибди. Уйдан ташқарига қадам ҳам босолмаймиз. Бизни итлардан ҳам баттар шароитларда ушлаб туришибди. Менинг бармоқларимни синдирмоқчи бўлишди, руҳий босим ўтказишмоқда, уйимиз буткул ишғол қилинган", деб айтган Каримова Би-Би-Си мухбирига эксклюзив равишда йўллаган аудиомурожаатида.

Гулнора Каримова "итлардан баттар аҳволда" ушлаб турилаётганини айтмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:11 0:00

Ушбу видео Би-Би-Си радиоси ўзбек хизмати томонидан Озодликка лутфан тақдим этилди.

Шунингдек, Каримова ўзининг АҚШ фуқароси экани ишониладиган қизи Имон уй қамоғи боис мактабга боролмаётганини ҳам айтади:

“Биз ҳеч кимдан тушунарли жавоб ололмаяпмиз, бизни уйда қамоқдаги каби ушлаб туришибди. Нимага мени қизим мулоқот имконидан махрум қилиниши керак, ахир ҳар бир 15 ёшлик ўқувчи мактабга бориши дўстлари билан мулоқот қилиши керакку. Мен ҳозир ўзим ҳақимда гапирмаяпман. Биз тиббий ёрдамга муҳтожмиз”, дейди Каримова инглиз тилида йўллаган аудиомурожаатида.

Аудиоёзувдан ташқари Каримова хоним Би-Би-Сига видеотасвир ҳам жўнатган. Мобил телефони воситасида суратга олинган видеотасвирларда Гулнора Каримова ва унинг фарзандлари - Ислом ва Имоннинг, афтидан президент отаси Ислом Каримовнинг Дўрмондаги қароргоҳига киришга уринишлари акс этган.

Қишда олинган тасвирларда фуқаро ва ҳарбий кийимдаги шахслар Гулнора Каримова ҳамда фарзандларини тўхтатиб қолишга уринаётгани акс этган.

Аввалроқ Гулнора Каримованинг Британияда таҳсил олаётган ўғли Ислом Каримов Россия каналларидан бирига берган суҳбатида ўзининг туғилган кунида бобосини зиёрат қилишга уринганликлари, аммо бунга муваффақ бўлолмаганликларини айтган эди:

"22 декабрь - менинг туғилган куним. 21 йилдан буён ҳар туғилган кунимни бобом билан нишонлаб келганмиз. Сўнгги бор 22 декабрь куни Тошкентда бизни қандайдир буйруқ борлигини айтиб, уни олдига киритишмади. Буйруқ кимдан эканини айтишмади", деганди Ўзбекистон президентининг невараси.

Гулнора Каримова ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Ўзбекистонда сиқувга олингани айтилади.

Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг вакили Эндрю Стролайн Озодлик билан суҳбатда Гулнора Каримованинг сўнгги аудиомурожаати борасида шундай дейди:

- Итлардан баттар ушлаб турилибмиз, деяпти. Бу иддао фақат битта манбаа, яъни Гулнора Каримовадан келяпти. Каримова ҳар уч ойда гоҳ ўзи гоҳ Британиядаги ўғли орқали бу ҳақдаги ахборотни ташқарига сиздиряпти. Лекин, бу иддаоларни бошқа манбаалар билан текшириш имконсиз. Агар ҳақиқатан ҳам у итдан баттар аҳволда ушлаб турилаётган бўлса, тиббий ёрдам зарур бўлса, қизига мактабда ўқиш имкони берилмаётган бўлса бу жуда жиддий иддаодир, буни ўрганишимиз керак бўлади. Лекин, яна айтаман Ўзбекистонда бу имконсиз, - дейди Стролайн.

Айрим кузатувчилар Гулнора Каримова ўзига қарши Швеция ва Швейцарияда пул ювиш айблови билан боғлиқ иш очилган бир пайтда ташқарига видио ва аудимурожаатларини сиздириб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатишга уринмоқда, деган таҳминларни илгари суришади.

Стролайн фикрича, Каримова хонимни жабрдийда дейиш учун у сиздираётган видео ва аудиолар кифоя эмас.

- Ўзбекистон қамоқхоналарида мунтазам қийноқлар қўлланилиши кўплаб манбаалар орқали тасдиқланган. Гулнора Каримова эса уй қамоғида итлардан баттар аҳволда эканини иддао қилаётган бўлса, унда билмадим, Ўзбекистонда демак махбусларга кўра итларга муносбат анча яхши, - дейди Стрлайан.

Ҳозирда Ўзбекистон прeзидентининг қизи Швейцария ва Швецияда катта миқдорда пора олганлик ва пул ювганликда гумон қилинмоқда.

Бундан ташқари Гулнора Каримова шахси билан боғлиқ жиноят ишлари Ҳолландия, Франция, Финляндия, Латвия ва Қўшма Штатларда ҳам очилган.

Айни пайтда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг собиқ бизнес шериклари, Рустам Мадумаров ва Гаянэ Авакяннинг суд ҳукми юзасидан шикоят аризалари қондирилмади.

Би-би-си манбаларининг билдиришича, шу ой бошида Тошкент апелляция маҳкамаси Мадумаров ва Авакянга қарши июл ойида чиқарилган узоқ муддатли қамоқ жазоларини ўзгаришсиз қолдирган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси 18 июль куни эълон қилган хабарномага кўра, Гаянэ Авакян, президент қизининг фуқаровий эри экани айтиладиган Рустам Мадумаров ва яна 11 шахс билан бирга Ўзбекистон Ҳарбий суди томонидан шу йилнинг 24 май куни узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Озодлик бир неча норасмий манбадан олган хабарларга кўра, суд ҳакамлари Рустам Мадумаровни 10 йил, Гаянэ Авакянни 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.

XS
SM
MD
LG