Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:37

Сурия ва Ироқдаги жангарилар орасида нега ўзбеклар кўп?


Суриядаги жангарилар сафида МДҲдан 1500 нафардан ортиқ ёлланма жангарилар қатнашаëтгани ва уларнинг аксарияти ўзбеклар экани айтилмоқда. Ўтган ҳафта Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси "экстремистлар янги беқарорлик ҳудудларини келтириб чиқаришларидан" хавотир билдирди. Қурултойнинг навбатдаги сонида ушбу мавзу борасида суҳбатлашамиз.

Ўтган ой ўзларини “Имом Ал-Бухорий катибаси” деб атаган ва Суриядаги ўзбек исломий жангариларидан ташкил топган батальондан ажраган гуруҳ "Исломий давлат" ва унинг етакчиси Абу Бакр Бағдодийга содиқлигини изҳор қилиб, қасамëд қилди.

Сурияда жанг қилаëтган “Имом Ал-Бухорий катибаси”нинг қолган қисми ўтган ҳафта Толибон лидери Мулла Умарга байъат қилди.

Москвадаги Яқин Шарқ ва Марказий Осиë институти директори Семен Багдасаровнинг Озодликка билдиришича, ҳозир Сурия ва Ироқ ҳудудида учта ўзбек батальони жанг қилмоқда.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни эгаллаб олган "Исломий давлат" сафидаги хорижий аскарлар ичида энг кўпи ўзбекистонликлардир.

Қирғизистон Дин ишлари давлат комиссиясининг жанубий вилоятлар бўйича масъули Курбанбай Узаковнинг Озодликка билдиришича, Қирғизистондан бориб жангарилар сафига кирганларнинг аксарияти ўзбеклардир:

- Ростини айтганда, ўзбек миллатига мансуб ёшларимиз кўпроқ кетаяпти, - деди Курбанбай Узаков.

Бир неча кун олдин Ўш вилоятининг Аравон туманидан икки оила бола-чақаси билан Сурияга жиҳод қилиш учун кўчиб кетгани аниқланди. Бундан ўн беш кун аввал Ўш шаҳар милицияси 9-синф ўқувчиси ўз синфдошларини “Сурияда жиҳод қилишга чорлагани” ҳақида маълумот тарқатган эди.

Ўтган ой интернетда Суриядаги ўзбек жангарилари томонидан суратга олинган, "Исломий давлат"нинг тарғибот видеоси ҳақида маълумот берган эдик.

Бундан олдин Суриянинг Роққа шаҳридаги ҳаво ҳужумларда 17 нафар Ўзбекистон фуқароси ўлдирилган эди.

Афғонистон ва Покистоннинг чегара ҳудудларида жанг қилаётган Ўзбекистон Исломий ҳаракати шу йил сентябрида "Исломий давлат"ни қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Қурултой эшиттиришини тўлиқ тарзда мана бу ерда тинглашингиз мумкин:

Сурия ва Ироқдаги жангарилар орасида нега ўзбеклар кўп?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG