Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:38

Бугунги сайловнинг бурунги сайловлардан фарқи нима?


Сайлов участкасидаги қутилар ҳам шаффоф эмас.
Сайлов участкасидаги қутилар ҳам шаффоф эмас.

Озодликнинг Қурултой эшиттиришида бугунги сайловнинг бурунги сайловлардан фарқи нима¸ деган савол жавобини муҳокама қилдик. Қурултой иштирокчилари назарида Ўзбекистонда фақат бир марта нисбатан демократик сайловлар Горбачев ҳуррияти даврида бўлган.

"Совет Иттифоқида Леонид Брежнев иқтидори пайтидаги сайловлар Ўзбекистонда ҳозир бўлаëтган сайловлардан оз бўлса ҳам тузукроқ эди", деган фикр ҳам дастур мобайнида билдирилди.

1926 йилда ўзбек адиби Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий “Бурунги сайловлар” деган драма ëзиб, ҳўжакўрсин сайловларни ҳажв тиғи билан фош қилган эди.

Қурултой қатнашчиларининг фикрига кўра¸ бугунги сайловлардаги ҳўжакўрсинлик бурунгиларидан анча кўп.

Сайловларда Ўзбекистонда фаолияти рухсат этилган тўрт партия номзодлари қатнашади. Булар Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Халқ демократик партияси, Миллий тикланиш партияси, Социал-демкоратик партиясидир.

Ўзбекистон парламентига сайловлар 21 декабрда бўлиб ўтиши керак.

Қурултой иштирокчиларига кўра¸ сайловда иштирок этаётган номзодларнинг биронтаси ҳам жорий ҳукумат сиёсатидан фарқ қиладиган қарашга эга эмас. Сайловга қатнашаётган сиёсий партияларнинг биронтаси ҳам ўзини ҳукуматга мухолиф деб ҳисобламайди.

Бугунги сайловнинг бурунги сайловлардан фарқи нима?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG