Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:41

Лола Каримова Вашингтондаги маданий кечага мезбонлик қилди


Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида ўтказилган маданий кечага мезбонлик қилди.

12 март куни ўтказилган Вашингтондаги кечада 37 ёшли Лола Каримова-Тиллаева турмуш ўртоғи Темур Тиллаев ҳамда ўзбек ёзувчи, рассомлари ва мусиқачилари билан бирга меҳмонлар олдида ҳозир бўлди.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги вакили Лола Каримова ҳомийлиги остидаги Ўзбекистон маданий кечаларининг АҚШда ўтказилиши биринчи бор кузатилмоқда.

Наврўз байрами арафасида ўтказилган Вашингтондаги кечада ўзбек ёзувчиси Эркин Аъзамнинг инглиз тилига таржима қилинган “Алвидо эртаклар” китоби тақдим этилди.

Ўзбек рассомлари Жавлон Умарбеков ва Бобур Исмоиловларнинг рангтасвир асарларидан намуналар кўрсатилди.

Ёш ўзбек қизининг фортепиано чалиши америкаликлар учун кутилмаган бўлди.
Ёш ўзбек қизининг фортепиано чалиши америкаликлар учун кутилмаган бўлди.

Ўзбекистонлик фортепианочи Фотима Аҳмадова кечада ўзбек бастакорлари асарлари ҳамда 19 асрда яшаб ўтган венгер бастакори Франтс Лист композицияларидан намуналар чалиб берди.

Ёш ўзбек қизининг фортепиано чалиши америкаликлар учун кутилмаган бўлди. Беш ёшидан фортепиано чалишни ўрганган Фотима Аҳмедова Вашингтондаги кечанинг юлдузига айланди.

Озодлик билан суҳбатда Фотима Аҳмедова: “Жаҳон мусиқа санъати намуналарини ўзбек қизлари ҳам ижро эта олишини америкаликлар билмас экан, шунинг учун мени чиқишим улар учун кутилмаган бўлди", деб айтди.

Фотима Аҳмедова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:02 0:00
Бевосита линк

Вашингтондаги Лола Каримова ҳомийлигидаги тадбир унинг опаси Гулнора Каримованинг омма кўз ўнгидан йўқолиб қолганидан бир йил ўтиб ўтказилмоқда.

Ҳозирда Гулнора Каримованинг фоалияти тўхтатилган ва унинг ўзи уй қамоғида сақланаётгани айтилади.

XS
SM
MD
LG