Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Шаҳрихонлик Жаҳон чемпиони Шоҳасан бир кишини чавақлашда гумон қилинмоқда


ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов одам ўлдиришда гумонланмоқда
ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов одам ўлдиришда гумонланмоқда

Андижон вилояти Шаҳрихон туман суди 6 июль куни ҳаваскор спортчилар орасида аралаш якка курашлар (ММА) бўйича Жаҳон ва жанговар самбо бўйича Ўзбекистон чемпиони Шоҳасан Мирзаматовни ҳибсга олишга санкция берди. Профессионал спортчи бир шахсни ўлдириш ва яна бир неча шахсга оғир тан жароҳати етказишда айбланмоқда.

Шаҳрихон прокуратураси ходимининг билдиришича, Шоҳасан Мирзаматов Шаҳрихон шаҳри марказида 3 июль оқшомида юз берган жанжалда бир шахсни пичоқлаган ва яна бир неча шахсга оғир тан жароҳати етказган.

Унинг илова қилишича, 24 ёшли Шоҳасан Мирзаматов бир шахсни пичоқлаб ташлаган ва труба билан бир шахснинг умуртқасига шикаст етказган.

Айбланувчи теша билан яна бир кишининг бош чаноғини мажақлаган.

Прокуратура ходимининг Озодликка айтишича, камида 12 киши иштирок этган гуруҳ жанжалида “камида 5-6 киши” турли даражада жароҳат олган.

Пичоқланган шахс кўп ўтмай шифохонада вафот этгани айтилади.

Жанжалда жароҳат олганлар шифохонага ётқизилган.

Шаҳрихон прокуратураси ходими "тўполон маиший важларга асосланган", деб айтди.

Шаҳрихон Ички ишлар идораси ходими эса ҳодиса юзасидан фақат бир шахс - Шоҳасан Мирзаматов қамоққа олингани ва ҳозирда туман тергов изоляторида сақланаётганини билдирди.

Тергов ишига алоқадор прокуратура ходимининг айтишича, Шоҳасан Мирзаматов “ўз айбига ҳозирга қадар иқрор бўлгани йўқ”.

"Осиëлик йўлбарс"

Шоҳасан Мирзаматов якка кураш спорти мухлислари орасида “Осиёлик йўлбарс” тахаллуси билан машҳур.

Спортчи бир неча ой муқаддам профессионал спортчилар ўртасида ММА халқаро турнирида иштирок этиб, россияликспортчи Азиз Ҳайдаров устидан очколар бўйича ғалаба қозонганди.

Ўзбекистонда спортнинг нисбатан янги тури - аралаш якка курашларга (ММА) изн берилмаган.

Ўзбекистонлик спортчилар ММА халқаро мусобақаларида якка тартибда ёки қўшни давлатлар спорт клублари тарафидан иштирок этишмоқда.

XS
SM
MD
LG