Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:41

Ўшда Сурияга кетаётган аëллар қўлга олинди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 16 июль куни жамоатчиликка ëйинлаган маълумотга кўра¸ 9 июлда "Исломий давлат" сафига қўшилиш мақсадида Ўшдан Туркияга учмоқчи бўлган аёллар ва уларни кузатиб борган етти одам қўлга олинган. Кузатувчилар Сурияга кетмоқчи бўлаётганлар орасида аёллар кўпаяётганидан ташвиш билдирмоқда.

Хабарларда айтилишича, 9 июль куни Ўш-Истанбул йўналиши орқали Сурияга кетмоқчи бўлаётганликда гумонланиб қўлга олинган тўрт кишининг барчаси аёллардир. Улар 60, 29, 16 ва 5 ёшда бўлган. 29 ёшли аёл ўзи билан бирга 5 ёшли қизини ҳам олиб кетаётган экан.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, аёлларни Сурияга ёллаганликда гумонланиб Аравон туманида яшовчи 54 ёшли яна бир аёл ҳам қўлга олинган:

- Улар Суриядаги жангларда иштирок этишни мақсад қилган. Улардан ташқари аёларни аэропортга кузатиб борган уч фуқаро ҳам қўлга олинган, - деди Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили.

Жалолобод вилоят Ички ишлар бошқармаси 10-бўлими ходими Дастан Мундузов сузоқлик 16 ёшли қиз ижтимоий тармоқлардаги тарғибот ортидан Сурияга ёлланганини айтди:

- Қиз оддий оилада катта бўлган. Отаси Россияда ишлар экан, бу ерда онаси билан яшайди. Диний билим олиб юриб, берилиб кетибди. Аввал уни ижтимоий тармоқлар орқали Сурияга боришга ундашган. Ундан кейин ўртамчилар пайдо бўлиб, унинг ҳужжатларини тўғрилаб беришган, - дейди Дастан Мундузов.

Мутахасислар Қирғизистонда Сурияга кетмоқчи бўлганлар орасида аёллар сони кўпаяётганинидан хавотир билдиришмоқда. Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиков бу ҳақда мана буларни айтиб берди:

- Масалан, беш фарзандини олиб Сурияга кетаётган уч аёлни олиб қолдик. Биз таҳлил қилиб кўрсак, Сурияга кетганлар, кетаётганлар маънавий-руҳий жиҳатдан эзилган одамлар экан. Турмуши яхши бўлмай, ҳаётда ўрнини тополмай, эплаб кун кўрган, ўша томонларга бориб ўлиб кетмоқчи бўлганлар улар. Сўнги марта қўлга олинган аёлларни олайлик, уларнинг иккаласи ҳам ёлғиз аёллар. Бировининг турмуш ўртоғи йўқ, иккинчисиники Россияда бошқа аёлга уйланиб олган экан. Шу сабабли “Нима бўлса бўлаверсин”, деб ўша томонга кетаётган бўлишган. Уларнинг диний билими ҳам йўқ, - дейди Замир Сидиков.

Расмий маълумотлар бўйича Сурияга кетган Қирғизистон фуқаролари сони уч юздан ошган. Уларнинг саксонга яқини аёллардир.

Куч ишлатар тизими ходимлари Сурияга кетган аёллар асосан “жанг аёли” вазифасини бажаришини, у турмушга чиққан жангари ўлса, бошқасига тегиб, қўлдан-қўлга ўтган ҳолатлар борлигини айтиб келишади.

Қирғизистонлик чекистлар ўтган йили Суриядан 17 ва 24 ёшдаги икки қизни ватанига олиб келишган эди.

XS
SM
MD
LG