Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:34

Хўжайлилик қариялар пенсиянинг 100% пластикка ўтказилганига норозилик билдирди


Пенсия пули олиш учун навбат.
Пенсия пули олиш учун навбат.

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида яшайдиган ўндан ортиқ пенсионер 19 август куни ўз рухсатисиз пенсияларнинг 100 фоиз пластик карточкага ўтказилганига норозилик билдириб, туман прокуратурасига ва ҳокимиятга арз қилиб борди:

“Хўжайли шаҳрида пенсионерлар пенсиясини 100 фоиз пластик карточкага ўтказиб юборишаяпти. Бу ҳақда огоҳлантириш ёки пенсионердан рухсат сўраш йўқ. Ҳамма мажбурий ўтказилаяпти. Бундан норози бўлган пенсионерлар аввал туман прокуратурасига шикоят қилиб боришган. Прокуратурада уларнинг арзига ҳеч ким қулоқ солмаган”, дейди манба.

Хўжайли туманида истиқомат қиладиган пенсионерлардан бирининг Озодликка микрофонсиз суҳбатида айтишича, прокуратура мулозими бу масала билан ҳокимиятга мурожжат қилишлни маслаҳат берган:

“Прокурор қабул қилмагач¸ лўкиллаб ҳокимиятга бордик. Ҳоким вазифасини бажарувчи замҳоким ҳам жойида йўқ экан. Битта мулозим чиққан эди, арзимизни айтдик. Нега биздан сўрамасдан 100 фоиз пластикка ўтказиб юбордиларинг, пластикка ҳамма нарса қимматку, дедик. У одам, ҳоким келса ҳал қилади, мен билмайман деб, ичкарига кириб кетди. Ўтириб, ўтириб қайтиб келдик”, деди қария.

Унинг айтишича, август ойи тугаб бораётганига қарамасдан июль ойи пенсиялари берилмаган.

Ўзини Хўжайли тумани ҳокимининг ёрдамчиси Холдор деб таништирган мулозим, Озодлик билан суҳбатда пенсионерларнинг арз қилиб келганини инкор қилмади:

“Бу масала билан ҳоким ўринбосари Сейдахмет Асанов шуғулланаяпти, ўша одамга чиқинг”, деган ҳоким ёрдамчиси ўринбосар телефон рақамини берди.

Бироқ кун давомида ҳоким ўринбосарининг телефони жавоб бермади. Хўжайли тумани прокуратурасидан ҳам бу масалага муносабат олишнинг имкони бўлмади.

"Пенсияга тонг саҳардан навбат олаяпмиз"

Беруний туманидаги Озодлик манбасининг ёзишича, пенсионерларга 50 минг сўмдан ортиқ нақд пул берилмаяпти:

“Беруний туманида пенсионерлар ҳар куни почтага саҳар соат 4-5ларда бориб навбатга ёзилмоқда. Ҳар куни жанжал, тўполон. 50 минг сўмдан ортиқ нақд пул берилмаяпти. Масалан¸ 500 минг сўм оладиган пенсионер 10 кун қатнаши керак. Ҳар куни 300га яқин одамга 50 минг сўмдан пул берилаяпти”, деб ёзди манба.

Ўзбекистонда нақд пул тақчиллиги муаммоси кескинлашиб бораëтгани ортидан Марказий банк июнь ойидан бошлаб пенсияларни нақд пулда беришни тақиқлаб қўйган эди.

Июнь ойидан бошлаб ойлик¸ пенсия ва нафақаларнинг¸ аҳоли ихтиëрига зид тарзда 100 фоизга пластик карточкага ўтказилиши Марказий банк бу муаммони қуюшқонда ушлаб туришнинг шундан бошқа чорасини топа олмаганини кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG