Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:51

Қўқон ва Марғилон мактаблари китоб ижараси учун ҳар ўқувчидан 30 минг сўм талаб қилмоқда


Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларидаги дарсликлар учун ягона ижара тўлов миқдори белгиланиб¸ энг қиммат ижара нархи 9-синф учун 9.400 сўм қилиб белгиланганига қарамай¸ Фарғонадаги айрим мактаблар синфидан қатъий назар ҳар бир ўқувчидан ижара учун 30 минг сўм тўлашни талаб қилмоқда.

Озодликка Марғилон ва Қўқонда яшовчи ота-оналардан кетма-кет келган шикоят мазмунидан¸ айрим мактабларнинг давлат томонидан белгиланган тўловлар устига ўз ўлпонини қўшаëтгани кўринади.

- Марғилондаги 10-мактабда бир эмас¸ бир неча болам ўқийди. Ўқиш бошлангандан бери ҳар куни уйда кўнгилсизлик – болаларим мактабдан йиғлаб қайтаяпти. Ўқитувчилар ҳаммага китоб ижараси учун 30 минг сўмдан олиб келинглар¸ деган. Мен болаларимга ўқитувчингга айт¸ мен билан қонунда кўрсатилган каби шартнома тузсин ва ижара нархини шартномага ëзсин¸ шунда пул бераман¸ дедим. На шартнома бор¸ на давлат белгилаган нархлар рўйхати бор¸ ҳар кун болаларимни тикка қўйиб¸ яна пул олиб келмадингми¸ деб уялтираяпти экан. Кўпчилик ота-оналар¸ боламни камситмасин¸ деб бераяпти. Лекин мен тўртта болага 120 минг беришим керак. Қонун бўйича 40 минг ë бўлади¸ ë йўқ. Қолган 80 минггини ким¸ нимага сўраяпти? Ҳеч ким жавоб бермаяпти¸ дейди марғилонлик оналардан бири.

Айни шундай шикоят Қўқон шаҳридаги 4-мактаб ота-оналаридан ҳам тушди.

“2 сентябрдан мактаб бошланди. Мактаб бошланмай туриб¸ опойларнинг нафси очилди. Швабра¸ пол латта¸ лампочка¸қоровулга деб ҳар боладан 20 мингдан¸ китоб арендасига деб¸ ҳар ўқувчидан 30 мингдан йиғишаяпти. Айтган пулини индамай берганларнинг боласига эътибор катта¸ баҳолари¸ ўқиса ҳам¸ ўқимаса ҳам¸ аъло. Камбағалнинг фарзандини пастга уриб¸ камситиб¸ кўрмаганга олиб¸ яхши билим бермай қўйган. Учта болам мактабга боради. 150 минг сўм беришим керак. Директор ҳеч кимдан қўрқмай қолган. Бермасанг¸ болангни бошқа мактабга ол¸ деб дўқ қилишади¸ дейди таълим рус тилида бўлгани учун сифат яхшироқ бўлар¸ деган умидда болаларини шу мактабга қўйганини қўшимча қилган ота-оналардан бири.

Озодлик мухбири тилга олинган мактаблар раҳбарлари билан боғланиб¸ улардан бундай иддаоларга муносабат ола олмади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги масъулларидан бири¸ бундай ҳолатлар фақат Қўқон ва Марғилонда эмас¸ балки бошқа ҳудудларда ҳам мавжудлигини эътироф қилиб¸ уларни мутлақ ноқонуний дея баҳолади:

- Вазирлигимиз Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб дарсликларининг ягона ижара тўлов миқдорларини белгилаган ва бу нархлар ҳар бир мактабда печатлаб осиб қўйилиши шарт. Мактаб ота-она билан ижара ҳақида шартнома тузиши лозим ва ижара учун расмий прейскурантда белгиланган нархдан бир сўм ҳам ортиқча олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Агар кимдир ўзича нарх белгилаб¸ фалон пул олиб кел¸ деëтган бўлса¸ бу ҳақда Халқ таълими бошқармаларининг ишонч телефонларига мурожаат қилиб¸ шикоят қилиш шарт¸ албатта чора кўрамиз¸ деди вазирлик расмийси.

Мактаб дарсликлари учун жорий йилги ягона тўлов нархлари.
Мактаб дарсликлари учун жорий йилги ягона тўлов нархлари.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан 2015-2016 ўқув йилида мактаб дарсликлари учун белгиланган ижара нархларининг расмий прейскуранти Озодлик ихтиëрида мавжуд ва ундан ўзбек тилидаги дарсликлар учун энг қиммат ижара нархининг 9-синф учун 9400 сўм экани кўрилади.

Оддий ўзбекистонликлар¸ қолаверса¸ халқаро таҳлилчилар таъкидича¸ Ўзбекистон маориф ва олий таълим тизими коррупциялашган бу мамлакатдаги энг коррупциялашган тизимлардан саналади.

XS
SM
MD
LG