Telegram: Ҳамма пахтада, касалхонада 1 ҳамшира ва 1 санитарка қоляпти
Тиббиёт муассасалари ходимлари пахтага чиққач, айрим шифохоналарда битта ҳамшираю битта санитарка қолгани ҳақида ҳам хабарлар келмоқда.
Қуйида ана шундай мактублардан бири таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Мед ходимлари смендан чиканлар уйидан келганлар кундузгилар болницада 1санитарка 1та медсестра коляпти.
Пахта тераетган еримизга хокимиятди вакилари врачлар келиб ташкилотамиз деманлар махаладан уз хохишимиз б/н чикдик дейинглар деб ургатиб кетди агар уларни айтганини килишмаса ишдан хайдалади еки смени озайтирилади".
Telegram: Пахтага чиқмаган ҳамширалардан 1 млн. сўм пул сўралмоқда
"Самарканд вилоятидаги стоматология бош врачи врач ва хамшираларни пахтага мажбуран олиб бориб тердиришига карамасдан уз уринбосарига ва колган врачларга ойига 1млн план топширасан деб дук уриб план топширмаганинг кузимга куринма деб уришиб берди... Буларни дастидан хамшира врачлар качон нормални ишлашади. Маьлумот ун кабул килинглар".
Telegram: Пахтага чиқарилган талабаларнинг паспортни тортиб олишган
"Hozir eshitdim. TATUdan paxtaga ketgan talabalarning passportlari tortib olingan
Sharoitlar juda og'ir. Universitetda qolgan talabalardan paxtadagi talabalar uchun pul yigilyapti
Lekin paxtadagi talabalarga hech qanaqa pul yetib borgani yo.q
Ushbu ma'lumotlarni hozir eshitdim".