WhatsApp: Плани тўлмаган фермерга шолини ўришга рухсат беришмаяпти
Пахта планини бажара олмаётган фермерларнинг етилган шолиси далада ўрилмай тургани ҳақида хабарлар келмоқда.
Сўнгги хабарлардан бирида шолипояларнинг тепасига бориб олган милиционерлар шолининг эгасидан пахта плани тўлгани тўғрисида ҳужжат кўрсатишни талаб қилаётгани иддао қилинди.
Қуйида ушбу хабар таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Paxta plani tölmagan fermerlarga sholini o'rish uchun kanbayin olib kirib bölmayabdi sholi dalasiga. Fermer va dexqonlarni sholisi chanab sifatsiz bölib ketyabdi. Paxta pilani tölgan fermerlar paxta pilani töldi degan sprafka körsatsa keyin kambayin kerar emish. Kambayinlar köp lekin melisalar ördirmayabdi".
Ғаввослар ҳам фоҳишар кетидан пахтага шўнғиди
Жиззаҳ Хайдаркўл зонасидаги ғаввослар (рус.водолаз) станциясидагиларни ҳам пахтага чиқаришди. Хайдаркўл денгиз каби катта кўл. У ерда чўккадиганларни қукариш учун водолазлар зарил.
Telegram: Хоразмлик имомлар ҳам пахтага чиқарилди
Кейинги пайтларда вилоятларда масжидлар ходимлари, имомлар ва мадраса толиблари пахта теримига чиқарилди, деган хабарлар келмоқда.
Қуйида улардан бирини таҳрирсиз чоп этаяпмиз:
"Xorazmda imomlar ham paxtada !!!! Namoz vaqti namozni dala chetida yo'lda o'qishyapti. Xammasi Madrasada ta'lim olayotgan toliblar .
Yo'l chetidagi kanalga tushib tahoratini bajarishga majbur bo'lishtapti !!!"
Cotton Campaign: Ўзбекистонда мажбурий меҳнат хроникаси - 2015