WhatsApp: Элликқалъада бир ўқувчи ўзини осгани иддао қилинмоқда
Қорақалпоғистоннинг Эликқалъа туманидаги лицейлардан бирининг Беруний туманида истиқомат қилувчи ўқувчиси пахта терими пайтида ўзини осгани иддао қилинмоқда.
Манба ўқувчи таҳлсил олган лицей, ўқувчининг исми ва манзили ҳақидаги маълумотларни Озодликка йўллади. Озодлик ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғини топгани йўқ, аммо ўрганишга уринмоқда.
Қуйида норасмий манба таҳририятга йўллаган мактуб таҳрир қилинмаган ҳолда чоп этилмоқда:
"Элликқала тумани Академик лицейи укувчи Беруний туманида яшовчи 15 ёшли М. исимли талаба пахта йигим терим пайтида узини осди ва жон берди. нимага узини осган сабаб номалум. домлалар айтишига караганда бу касалликнинг бир тури дейишди".
WhatsApp: Ёмғирда гулхан ёқиб, исинган теримчилар
Кунлар совиб, далада пахта қарийб тугаб қолган бир кезда ҳам теримга чиқарилаётган теримчилар кунини гулхан ёқиб, исиниш билан ўтказишга мажбур бўлаётгани ҳақида ёзмоқдалар.
Қуйида шундай мактублардан бири таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Mana bugun ham yomğir bõlishiga qaramay terimchilar dalada. Sotuvchi, tõyxona ishchilari va restoran ishchilari. Kun sovuq bo'lishiga qaramay paxta terimi davom etmoqda. Terimchilar gulhan yoqib isinishyapti."
Муаллиф қуйидаги суратларни мактубига илова қилди:
Telegram: Бергани оби-ёвғон, овқатга 4250 сўмдан ушлаб қоляпти
Наманган вилоятидаги шифохоналардан бирида ишлайдиган ходим 30 сентябрь куни 20 кунлик пахта теримига йўллангани, далада эса ҳашарчиларнинг холи ҳароблиги ҳақида мактуб йўллади.
Унинг айтишича, кўпчилик теримчилар кундалик овқат пулидан қарз бўлиб қолмоқда, камига штаб ҳаражатлари учун ҳам пахта териб беришга мажбурланмоқда.
Қуйида ушбу мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Salom aka. men Namangan shifoxonasidan yozyapman. Biz 30-sentabrdan beri paxtadamiz, 20-kunlik xasharga kelganmiz. Kelgan kunimiz kundizi soat 12-da paxta dalasiga tushdik, Bizdan oldingi partiya qaytibb ketdi. Bizga owa kun hech qanday ovqat ham issiq choy xam berishmadi. Keyingi kunlari 2 mahal suyug' ovqat beriwdi lekin u ovqatni ichiwni iloji yoq, na yog'i bor, na goshti. Vaholanki biz bit kunlik ovqatga 4250 sumdan tolayapmiz.
Bu ham yetmagandek mana bugun 11- oktabrgacha bolgan paxta pulini berishdi. Olgan oldi, kopchilik ovqat puliga qarz bolib qoldi. Yana bitta xech narsa yozilmagan royxatga qol qoydirib olishdi. U 11-oktabrdan bu yogiga terilgan paxtamizni pulini oldik degan xujjat ekan u pullar shtab xarajatlariga ekan.
Shtab boshligi M. Sh. kasalxonada shifokor bolib iwlaydi, kelganimizda 90 kishi edik hozir 60ta qoldik. Qolganlarni 300-350ming sumdan pulini olib uyiga ruxsat bervordi.
Iltimos shu maqolani organib chiqilar..."
Cotton Grower: Ўзбеклар Бош вазирига ёқиш учун пахта теримидаги жонбозликда яна бир қадам илгарилади.
Дунё бўйлаб пахта саноатига оид янгиликларни ёритиб борадиган инглиз тилидаги нашрлар ҳам ўзбекистонлик теримчиларнинг Бош вазири Шавкат Мирзиёевни лол қолдириш учун ўйлаб топган ихтиросига баҳо бермоқдалар.
Шундай нашрлардан бири Cotton Grower magazine нашридир. Фарғоналикларнинг бу ажойиб топилмаси ҳақида Озодлик радиоси хабар қилган эди.