Telegram: Жиззахга пахтага юборилган маҳкумларга 120 килограм норма қўйилди
"Салом махкумлар га Энди 120кг норма койибди бу йил пахта 2015. Xar yili oboradi Jizzahga. Ayol махкумлардиям оборади".
WhatsApp: Маҳаллақўмлар милиция билан уйма-уй юриб, пахтага чақиряпти
"Чимбойнинг ОФЙ вакили билан учаткавой уйларга кириб пахтага уйдан битта одам чикиш керак дейапти".
Telegram: Дўстликда 4/5 палаткада 20 киши тунаяпти
"Dustlik tuman oybek safxozida noqulayliklarni sanashga
20 kiwi, 4/5 palatkada, 4 metrga 5 metr dimoqchjman".
Фоторепортаж: Гўзалкентда теримчи 250 сўмга пахта тердиряпти
Самарқанд вилояти, Гўзалкент туманидаги қишлоқларда талабалар қаторида маҳаллий аҳоли ва уларнинг болалари ҳам пахта теримида қатнашмоқда.
Бу қишлоқда пахта тераётган талабалар учун кунлик норма 80 килограмм. Нормани ўз кучи билан теролмаган талабалар пахта планини фермердан ёки маҳаллий аҳоли қўлидан сотиб олишади (аҳоли териб берган пахтанинг килоси 250 сўм).
Далаларда вояга етмаган болалар ҳам пахта сотиб пул ишлаш мақсадида ёки онасига ёрдам бериш учун пахта теришмоқда.