“Милиция текин пахта териш машинасига айланадиган бўлди”. Фарғона вилояти ички ишлар ходимларининг Озодликка 18 сентябрь куни йўллаган матуби ана шундай сўзлар билан бошланади.
Милиция ходимларига кўра, “барча ходимлар” ҳафта сўнгида пахта теримига олиб чиқилиши кутилмоқда.
Озодлик 16 сентябрда Фарғона вилояти милиция ходимларига икки ойдан буён ойлик берилмаётхани ҳақида хабар тарқатганди.
Озодликка боғланган милиция ходимлари маошлар берилгани, бироқ ички ишлар ходимлари пахтага сафарбар қилинаётганларини маълум қилди.
“Яшил уст-бошли мардикор”
Милиция ходимларидан бирининг ёзишича, “дам олиш кунлари”да милиция ходимлари ҳам пахтага чиқарилади.
“Теккислан, ростлан пахта даласига қараб қадам бос, деб “рапатам”ни айтиб, жавлон уриб, пахта терамиз. Онанги қози урса, дардингни кимга айтасан, яшил уст-бошли мардикор?” – дея савол қўяди фарғоналик милиция ходими.
Унинг маълум қилишича, Фарғонада ички ишлар ходимларига икки ойдан буён маошлар берилмаётгани ҳақида Озодликда мақола чиқиши ортидан маошлар “пластик карточкаларга” туширилган.
Аммо, милиция ходимлари сўзларига кўра, маошнинг ярими қарзларни тўлашга, қолган ярими эса “пахтада озиқ-овқат олишга кетади”.
Мактубда пахта терими учун ҳақ тўланмаслиги таъкидланган.
“Бизга пул берилмайди. Биз текин бульдозер машинасимиз. Терамиз, терамиз ва яна терамиз. Асло, ҳолдан тоймаймиз. Ҳувиллаган пластикларга пул тушди, энди пахта терамиз. Сизлар билан бўлган суҳбатдан сўнг, ҳувиллаган пластиклар пул кўрди,” дея киноя қилади милиция ходими.
Милиция ходимлари пахтага барча чиқарилиши, аммо теримчилар сони терим бошланган кун маълум бўлишини маълум қилди.
“Сони ҳам ўша куни аниқ бўлади. Ҳозир “инкубатор”да амалдорларнинг болалари ҳам бор. Уларни ҳисобга олиш керак. Агар улар чиқмаса, сони ўзгаради...,” деб ëзди Озодликка фарғоналик милиция зобитларидан бири.
Кузатувчилар назарида, милиция ходимларини пахта теримига сафарбар этиш илгарилари кузатилмаган.
Сўнгги йилларда пахта терими мавсумида кучишлатар тузилмалар вакилларига аниқ вазифа юклатилар эди – одамларни пахтага жўнатиш ва далаларда пахта терими устидан назорат қилиш.
WhatsApp: 18 ёшга тўлмаган ўқувчилар ҳам далага чиқариляпти
Ижтимоий тармоқлар орқали Озодликка ёзаётган теримчилар сафларида 18 ёшга тўлмаган коллеж ва лицей ўқувчиларb борлиги ҳақида мактублар йўлламоқда.
Ана шундай мактублардан бири ўзини Олмалиқ туманидаги лицейлардан бирининг ўқувчиси Т.У. (исми сир сақланмоқда - таҳр), деб тақдим қилган боладан келди.
Қуйида бу ўқувчи Озодликка йўллаган мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Yoshim 17da yashirmayman sizlarga ishonaman familiya ismim:T... U... Olmaliq shahar X-sonli ak.litseyda oqiyman hozir paxtadaman. Meni majburan olib ketishdi yoshim hali yetmasada. Unisi ham mayli mendan tashqari bu yerda 98-99yil tugilgan uquvchilar bor
Paxtadan qolish maqsadida pul betmoqchi edik narxi 650 000ming bu pulga 5oy repetitorga borish mumkin.
Mana shu pulni eshitishim buyicha 90-98uquvchi tulagan 80% izi ruslar. ammo direktorimiz 50 nafar quqonlik hasharchini 375 -400 000ming dan gaplashgan. qolgan pulchi?
Ovqatlarini hatto uydagi it ham ichmaydi. Har kuni mastava makaron. Uquvchilar kazarmada yotishmaydi pul tulab bir oyga 50 000 tulashib xonadonda turishadi.
80kg dan oshirganlarga pul berisharmish qolganlarga esa yuq.50kg ovqatga 10kg suvga bu nima degani a? Yoshim tulmaganku desam unda diplom yuq ekan. ana haqiqat ana uzbekiston
Paxtani chetga dollarlarda sotishadi lekin terishga kelganda majburlashadi
Qachongacha?????
Sssr davrida paxtakorlar bunday sharoitdan 10barobar yaxshi sharoitda terishgan emish kattalardan shuni eshitasiZ. Direktorimizning akalari ... vil nachalnik SNB ekan shu bois undan qurqishadi Mana qarang paxta bahona bitta amaldorning chontagi pulga tuladi biz kabilar esa majburiy mehnatda ayni uqiyman degan onda ishlaymiz. Shular Adolatmi???? Bizga menga kim yordam bera oladi? Prokurormi, hokimmi yoki boahqasimi Paxtaning menga yoki dostlarimga qanday foydasi bor aaaa?
Kecha paxtadan obedda kelib qolsam ... aka isimli kattamiz hozir kemasang ertaga paxtaning ichida chiqarmay uraman deydi u kim meni uradi? Nima men qulmanmi ?Eksplutatsiya deganlari shudirda Ertalabki lineykada kam terganlarni tepishadi nima ular esjakmi?
Prokraturadan kelib qolishsa hammamiz 18 yoshdamiz denglar deyishadi nimaga , nima uchun faqat majburlov Nega ular katta inson uqituvchilar bula turib bizni yolgonga urgatishadi"
P.S: Озодлик бу ўқувчи билан боғланди, аммо у интервью бериш ва номини ошкор қилишдан чўчиди.
Telegram: Чирчиқда ўқувчиларнинг ота-оналаридан пахта учун пул йиғилмоқда
"Chirchiq shahrining XX-maktabida o‘qo‘vchilardan va ota-onalaridan fondga, obunaga, maktab pardasi, kraska, gruppaga, metallalomga, va paxtaga deb pul talab qilmoqda. Agar ota-onalari bermasa bolasini maktabdan olib ketsin degan maktab direktori N. Ozodlik shu xaqida maqola yozsangiz".
Озодлик бу мурожаат тафсилотларини ҳам ўрганишга уринмоқда.
Янгиликларни Озоддликда кузатинг!
Twitter: Гербимизда Ҳумо қушининг ўзи қолсин!