Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:30

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

16:09 23.9.2015

Azattyq: Қозоғистон пахтазорларидаги болакайлар

20:31 24.9.2015

El Tuz: Милиционер трактор тагида қолиб ўлди

Озодлик 20 сентябрь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг 25 яшар ходими Анвар Абдуллаев пахтадан қайтаётиб, автоҳалокатга учрагани ҳақида хабар қилган эди.

El Tuz сайти бу хабарни қайта босаркан, Ўзбекистонда йиллардан буён кузатилаётган пахта сиёсатига изоҳ ўрнида қуйидаги карикатурани чоп қилди.

20:30 28.9.2015

Малоҳат Эшонқулова: Хазораспда ХМТ вакилларини алдашди

Якшанба куни Хоразм вилояти Хазорасп тумани пахта далаларидаги вазиятни кузатган ўзбекистонлик мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова ва Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаевалар маҳаллий ҳокимият Халқаро меҳнат ташкилотлари вакилларини алдади, деб хабар тарқатди.

Малоҳат Эшонқулова Озодликка йўллаган овозли хабарида, жумладан, шундай деди:

- ХМТ кузатувчилари Хорзамга йўл олиши билан маҳаллий ҳокимият вакиллари пахтага ётоққа жўнатилган ўқувчиларни, ўқитувчилари, шифокорларни ва барча теримчиларни вақтинчалик ортга қайтаради. Бу ҳақда бизга шахсини ошкор қилишни истамаган ўқитувчи хабар берди. Фарзанди пахтадан эрта қайтганига хайрон бўлган она ҳам шуни айтди. ХМТ экспертлари кетганидан икки кун ўтиб эса барча теримчилар яна пахта даласига қайтарилган.

Улар якшанба куни Хазорасп туманидаги баъзи жамоа хўжаликларида мактаб ўқувчилари ҳам пахтага чиқарилганига гувоҳ бўлганини айтмоқда. Бундан ташқари, тумандаги коллеж ўқувчилари пахта далаларидаги шийпонларга 10 кунга ётоққа жойлаштирилганини хабар қилмоқдалар.

Икки фаол маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари эътиборини тортмаслик учун оддий уй бекалари кийимида юрганини айтиб, Озодликка бир неча сурат ҳам йўллади.

20:40 28.9.2015

Telegram: Самарқандда ҳамширалар 150 долларга одам ёллаяпти

Озодликка йўлланган мактубда Самарқанд вилоятида шифохона ҳамширалари пахта теримига мажбуран чиқарилаётгани, чиқмайдиганлардан эса пул йиғилаётгани иддао қилинди.

Қуйида мактуб таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Самарканд шахар тиббиет бирлашмаси марказий шифохонаси хамширалари врачлари санитаркалар мажбуран пастаргом туманида пахта теряпти бормайман дейдиганлар 150$эвазига одам еллаяпти...шундай холат булаетган бир пайтда мактабларда 1-синф укувчиларининг ота оналаридан метталом ун, пахта учун, укитувчилар куни учун умумий хисобда 50,000 дан йигиб олиняпти..."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG