Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:40

Solidarity Center: Жаҳон банки учун Ўзбекистонга пул беришни тўхтатиш вақти келди

Ўзбекистоннинг турли вилоятларига пахта теримига жўнатилган теримчилардан Озодликка хабарлар кела бошлади. Барча хабарларни "Теримчидан Telegram" жонли блогига жойлаб бораяпмиз. Пахта далаларидан янгиликлар, фото ва видео хабарларингиз бўлса, Telegram, WhatsApp, Viber орқали +420 724 971 539; +420 724 740 755; +420 608 549 460 рақамларига йўлланг!

**************************************************************************************************************

Муҳим эслатма: “Теримчидан Telegram” жонли блоги остида жамланаётган хабарлар, шарҳлар, постлар, фото ва видео материалларнинг аксарияти ижтимоий тармоқлардан олинмоқда. Ушбу блогда берилаётган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

21:03 4.10.2015

WhatsApp: Аллергиядан бўғилаётган талабага уйига кетишга рухсат беришмади

Фарғона вилоятидан келган мактуб қуйида таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"ingliz tili yunaliwi b.n dalada paxtada edik. birinchi kurs talabasini zahga va changga alergiyasi bor ekan. alergiya towib ketti va mazasi bulmayotganini aytdi. uzini yerga tawlab yubordi. darxol mashina borligi uchun mashinaga utkazib Bagdod tuman poliklinikasiga obordik. keyin vrach umuman mumkin emasligini aytdi. ulib qoliwi hech gapmas dedi. shtabga olib bordik. biroq dekan yana dalaga chiqasan dedi.
har safar yigiliwda dekan. agar paxta termasak. sessiyada gaplawaman sanlar b.n deb talabalarni qurqitiwga urinadi."

21:07 4.10.2015

Telegram: Эмизикли хотинлар ҳам кечгача далада қолаяпти

Фарғонадан келган мактуб қуйида таҳрирсиз чоп этилмоқда:

"Пахта тераетган еримизга хокимиятни вакилари врачлар келиб ташкилотданмиз деманглар. махаладан уз хохишимиз б/н чикдик денглар. деб ургатиб кетди. агар уларни айтганини килишмаса ишдан хайдалади еки смени озайтирилади.

Эртаман соат 6-7да пахтага олиб кетишади кечки пайт коронгида соат 7-8да олиб келишади. орамизда янги келинчаклар бор. еш боласи борлар бор эртарок олиб келилар. десек сиесатга карши чикяпсан деб ишдан хайдаяпти. тирикчилик шу иш б/н шунга хечким индамиди. дарди ичида."

21:21 4.10.2015

CNN: Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ одам ҳукумат қистови остида пахта даласидаги оғир меҳнатга маҳкум қолмоқда

2 октябрь куни CNN International халқаро телетармоғи Ўзбекистон ва Туркманистондаги пахта йиғим-терим кампаниясида фуқаролар меҳнатидан мажбурий фойдаланиш амалиёти танқид қилинган мақолани чоп этди.

Унда йиллар давомида халқаро ташкилотлар босими остида қолаётган ҳукуматлар мажбурий меҳнатдан воз кечиш ваъдасини бажармаётгани, хусусан Ўзбекистонда болалар ўрнига энди катталар далага қувилаётгани таъкидланди.

Шу боис, европаликлар "қулликка ўхшаган" шароитларда ишлашга мажбурланган одамларнинг меҳнати билан етиштирилган пахтадан тикилган кийим-кечакларни кийишдан воз кечиш ва шу билан Ўзбекистон ҳамда Туркманистонда мажбурий меҳнатга чек қўйишга ҳисса қўшишга чақирилди.

19:47 6.10.2015

Telegram: Коллежнинг 2-3-курс ўқувчиларини пахтага олиб чиқишди

Хоразм вилоятидан келган мактубда дам олиш кунлари коллеж ўқувчилари пахта теримига олиб чиқилгани хабар қилинди:

"Paxtaga bizni tumanda 3-kurslarni paxtaga olib ketibdi. Ayrimlarini aytishicha ba'zi joylarda 2 va 3-kurslarni ham paxtaga olib ketishibdi. Dam olish kunlarda hanuz ham o'qituvchilarni kunlik paxtaga olib chiqishayapti."

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG