WhatsApp: Плани тўлмаган фермерга шолини ўришга рухсат беришмаяпти
Пахта планини бажара олмаётган фермерларнинг етилган шолиси далада ўрилмай тургани ҳақида хабарлар келмоқда.
Сўнгги хабарлардан бирида шолипояларнинг тепасига бориб олган милиционерлар шолининг эгасидан пахта плани тўлгани тўғрисида ҳужжат кўрсатишни талаб қилаётгани иддао қилинди.
Қуйида ушбу хабар таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Paxta plani tölmagan fermerlarga sholini o'rish uchun kanbayin olib kirib bölmayabdi sholi dalasiga. Fermer va dexqonlarni sholisi chanab sifatsiz bölib ketyabdi. Paxta pilani tölgan fermerlar paxta pilani töldi degan sprafka körsatsa keyin kambayin kerar emish. Kambayinlar köp lekin melisalar ördirmayabdi".
WhatsApp: Асакада ўқувчиларнинг ота-онасидан пахтага чиқиш сўраляпти
Андижон вилояти Асака туманидан жўнатилган қисқагина хабарда ўқувчиларнинг ота-оналаридан пахта теримига чиқиш ёки мардикор ёллаш учун 200 минг сўм пул бериш талаб қилинаётгани иддао қилинди.
Қуйида бу хабар таҳрирсиз чоп этилмоқда:
"Андижон вилоят Асака туман ХХ-мактаб мажбурий пахтага ота-оналар шу тугрими Ака Уктувчилар ёзиб беряпти Шунака ёзув болларимиздан бериб юборибди Шахсим сир саклелар ака илтимос"
WhatsApp: Ёмғир ёққанда ҳам пахтага чиқаришди
Республиканинг турли вилоятларидан кунлар совуётгани, эрталаб 8 дан кечки 8 га қадар далада юрган теримчиларнинг оғир аҳволидан шикоятлар кўпаймоқда.
Тошкент вилоятидан йўлланган мактубда ўқитувчилар ёмғир ёғаётганда ҳам далага чиқарилгани айтилди.
Теримчилардан бири суратини ҳам йўллади:
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари Қорақалпоғистонда (фотосюжет)
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева ва мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловалар Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида бўлиб, пахтазорлардан суратларни йўллади: