Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:51

Телеграмда ҳижобли суратини қўйган қизлар прокуратурага чақирилди


Телеграмда ўтирган ҳижобли қиз
Телеграмда ўтирган ҳижобли қиз

Озодликка маълум бўлишича¸ Тошкент шаҳар МХХсининг ижтимоий тармоқлардаги фаолликни кузатадиган мулозими кўрсатмасига биноан¸ ижтимоий тармоқлар¸ хусусан Telegraмдаги аватарларига ўранган суратини қўйган ва диний мазмундаги саҳифаларга кирган коллеж ўқувчиларидан ўндан ортиғи билан прокуратура ходимлари суҳбат ўтказган.

Ўзини Ойша деб таништирган 17 яшар тошкентлик Telegram фойдаланувчиси ўз саҳифасига ўранган ҳолда расмини қўйгани учун прокуратурага чақиртирилгтанини билдирди:

- Ўзим коллежда очиқ юраман¸ лекин соцсетда ўғил болалар гап отмасин деб ҳижоб ўраб расмга тушиб аватарга қўювдим. Ëнимиздаги интернет кафедан бир-икки марта саҳифамга кирган эдим. Шундан прокуратура хабар топибди. Коллеж директорининг маънавият бўйича ўринбосарининг ўзи мени прокуратурага етаклаб борди. Чилонзордаги прокуратурада ўзини Ҳаëт деб таништирган 25 ëшлар чамасидаги йигит мен билан суҳбат қилди. "Нега ўраниб расм қўйдингиз? Нега исломий мазмундаги текстлар ва араб ëзувли расмларни қўйдингиз?" деб сўраб¸ тушунтириш хати олиб чиқариб юборди. Йўлакда яна бир-иккита қиз кутиб ўтирар эди. Менимча улар ҳам шу масалада чақирилган. Ҳозир Telegram ва Однодаги акаунтларимни ўчириб ташладим¸ дейди суҳбатдош.

Озодлика маълум бўлишича¸ Тошкент шаҳар МХХсининг ижтимоий тармоқлардаги фаолликни кузатадиган мулозимининг ëзма кўрсатмасига биноан¸ ижтимоий тармоқлардаги диний мазмундаги саҳифаларига кирган шаҳардаги коллеж ўқувчиларидан ўндан ортиғи билан прокуратура суҳбат ўтказган.

Озодликнинг Тошкент Педагогика касб-ҳунар коллежидаги манбаларининг айтишича¸ бу ўқув юрти талабалари билан ўтган ҳафтада “ижтимоий тармоқлардаги диний радикализмнинг зарари ҳақида” тарбиявий соат ўтказилган.

Айни мазмундаги суҳбатлар Чилонзор Тиббиёт коллежи ва Паркентдаги Саноат-иқтисодиëт ва Сервис касб-ҳунар коллежларида ҳам ўтказилган.

Бу суҳбатлардан кейин Telegramдаги юзерлардан бири ўз саҳифасига эълон қўйиб тармоқ фаолларини рўмол ўраб расм қўймасликка чорлади.

“Профилдаги расмларни¸ ўранган қизларни расмлариниям¸ арабчада ëзилганларни ҳам прокуратурага чақиришaяпти. Опажонлар¸ сингилжонлар, илтимос, диний нарсалар юборманглар¸ рўмолу ҳижоб қилиб юрманглар. Янги қонун бўйича сўроқ қилиб жазолашар экан. Энг муҳими, исломий гап-сўзлар, расмлар бўлмасин. Огоҳ бўлинглар. Интернетда рейд кетaяпти. Эҳтиëт бўлинглар. Гуруҳлар текширилaяпти¸ сайтлар янги программа билан текширилaяпти. Мажлисларда огоҳлантиришгани учун бу xабарни айтдим”, деб ëзди Telegramдаги огоҳлантирувчи.

Лотин ва кирил алифбосида ëзилган бу хабар шу кунда Telegramнинг минглаб юзерлари орасида тарқалмоқда.

Ўзини Ойша деб таништирган 17 яшар тошкентлик юзернинг Озодликка билдиришича¸ Telegramда порно расм ва видео қўйганлар ҳақида мажлисларда ҳам, прокуратура суҳбатида ҳам гапирилмаган:

- Биласизми-йўқми, аммо ўғил бола тенқурларим бемалол тармоққа уятсиз киноларни юклаб, мақтаниб юришади. Уларни ҳам устозлар койийди, лекин ҳеч ким уларни прокуратурага чақиртириб тергагани йўқ. Мен номозга қўл очиб турган муслима аëл стикерини ўз саҳифамга кўчириб қўйганим учун қанча гап эшитдим дейди¸ суҳбатдош.

Telegram, Однокласники каби тармоқлар Ўзбекистон талабалари орасида хабар алмашинувнинг тезкор тури сифатида кенг тарқалган.

Ўзбек талабаларини "тармоқларнинг салбий таъсиридан қутқариш" ишлари кейинги икки йил ичида изчиллик касб қилгани кўринади.

XS
SM
MD
LG