Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:41

“Каримов малика қизининг пулларини қайтариб олмоқчи”


Европада коррупция жанжали бошлангунга қадар Гулнора Каримова отаси қурган ҳокимиятнинг эҳтимолий вориси деб кўрилган эди.
Европада коррупция жанжали бошлангунга қадар Гулнора Каримова отаси қурган ҳокимиятнинг эҳтимолий вориси деб кўрилган эди.

Ўзбекистон ҳукумати коррупция билан боғлиқ текширувлар ортидан хорижий банкларда музлатиб қўйилган 1 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ пулни қайтариб олиш уринишини бошлаган. Швейцарияда чиқадиган L'Hebdo нашрида босилган “Каримов ота малика қизининг пулларини қайтариб олмоқчи” сарлавҳали мақолада ëзилишича¸ Ўзбекистон томони молиявий жиноятлар учун жавобгар шахсларнинг аллақачон жазога тортилгани ва мамлакат уларнинг йирик коррупцион схемалари билан боғлиқ жиноят қурбони бўлгани иддаоси билан АҚШ Адлиясига мурожаат қилган.

Мақола муаллифи Франсуа Пиленинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон томони музлатилган пулларни қайтариб олиш учун АҚШдаги Holwell Shuster&Goldberg адвокатлик ширкатини ёллаган ва шу ширкат воситачилигида Ўзбекистон Адлия вазири имзоси билан ёзилган мактуб 4 январь куни Ню Йорк ҳаками Эндрю Картерга топширилган.

Ўзбекистон томони музлатилган пулларни қайтариб олиш учун АҚШдаги Holwell Shuster&Goldberg юридик ширкатини ёллаган ва шу ширкат воситачилигида Ўзбекистон Адлия вазири имзоси билан ёзилган мактуб 4 январь куни Ню Йорк ҳаками Эндрю Картерга топширилган.
Ўзбекистон томони музлатилган пулларни қайтариб олиш учун АҚШдаги Holwell Shuster&Goldberg юридик ширкатини ёллаган ва шу ширкат воситачилигида Ўзбекистон Адлия вазири имзоси билан ёзилган мактуб 4 январь куни Ню Йорк ҳаками Эндрю Картерга топширилган.

​- Хатда Америка томони музлатган қарийб 500 миллион долларнинг Ўзбекистонга тегишли экани, Ўзбекистон айрим тадбиркорлар қўл урган жиноятчиликнинг бевосита қурбони бўлгани айтилади. Лекин мактубда Гулнора Каримованинг номи тилга олинмайди. У ерда Каримованинг ёрдамчиси Гаяне Авакян, Гулноранинг жазмани Рустам Мадумаров ва бошқалар номлари келтирилади. Ўзбекистон томони коррупцияон схемалар тузиб, йирик миқдордаги коррупцион пулларни ўзлаштириб келган бу шахслар қилмиши учун жазоланди, биз уларни ҳибсга олдик, бу жиноятлар Ўзбекистонга қарши қилинган жиноятлар эди ва энди бу пуллар Ўзбекистонга қайтариб берилиши керак, демоқда,- дейди швейцариялик журналист.

Ню Йорк ҳаками идораси ҳозирча журналистларга Ўзбекистон сўрови борасида изоҳ бермади. Маълум бўлишича, ҳакам бу юзадан дастлабки эшитувларни 27 январь кунига белгилаган.

- Бу АҚШ Адлия вазирлигини анча мураккаб вазиятда қолдирган. Агар ҳакам Ўзбекистон сўровини қондирадиган қарорни чиқарса, унда бу пуллар коррупция ботқоғига ботган Ўзбекистонга кетади. Бизга маълум бўлишича, ҳозир ҳакам Ўзбекистон томонидан ўз сўровида келтирилган жиҳатларни асословчи кўпроқ маълумот сўраган. Лекин Ўзбекистонда коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган шахсларнинг Гулнора Каримовага жуда яқин одамлар экани маълум. Шундай экан бу жараён Ўзбекистон учун осон кечмайди, - дейди Франсуа Пиле.

Ўзбекистонда Гулнора Каримовага тегишли экани айтилган ширкатлар ва унга яқин шахсларга нисбатан тергов АҚШ ва Европада коррупция билан боғлиқ йирик текширувлар ортидан, 2013 йилда бошланганди.

Учта телекомммуникация ширкати - TeliaSonera, VimpelCom ва МТС Ўзбекистон президентининг тўнғич қизига мамлакат мобил алоқа бозорига кириш учун қарийб 1 миллиард доллар пора бергани билан боғлиқ иддаолар ортидан АҚШ адлия тизимлари Европа ва Америка банкларидаги бу маблағларни музлатиб қўйган эди.

- Бу ерда гап икки ярим йил аввал Швейцария, АҚШ ва бошқа мамлакат банкларида музлатиб қўйилган бир миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағлар ҳақида бормоқда. Бу маблағларнинг аксарини Швейцария банклари ҳибс этди. 800 миллион Швейцария франкидан кўпроқ маблағ Швейцария банкларида музлатилди. Кейинроқ АҚШ бир неча юз минг долларлик маблағни музлатди. Бундан ташқари Люксембург, Ирландия ва Бельгия банклари ҳам шундай амалга қўл урди. Бу маблағлар Гулнора Каримовага оидлиги ишонилаётган коррупцион схемалар орқали пора сифатида берилган маблағлар дея музлатилган, - швейцариялик журналист.

Ўзбекистон ҳукуматининг музлатилган маблағлар қайтарилишини сўраб Швейцария ва ëки бошқа давлатлар адлия тизимларига мурожаат этгани ҳозирча маълум эмас.

- Мантиқдан келиб чиқадиган бўлсак¸ Ўзбекистон томони Швейцарияга ҳам худди шундай мурожаат билан чиқса керак, - дейди Франсуа Пиле.

Гулнора Каримованинг телеком соҳасидаги олди-бердилари илк бор 2012 йилда Швед жамоатчилик телевидениеси тайёрлаган репортажлар туфайли ошкор бўлди.

Ундан кейин Швециянинг ТТ хабар агентлиги ва Норвегияда чиқадиганKlassekampen газетаси ҳам қатор материалларни эълон қилди.

Репортажларнинг барчаси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси OCCRP билан ҳамкорликда тайёрланди.

Бу материаллар Швеция ва Финляндияга доир TeliaSonera ҳамда Россия ва Новегияга қарашли VimpelCom компаниялари Ўзбекистонда мобил алоқа лицензияларини қўлга киритиш мақсадида Каримовага яқин одамларга миллионлаб доллар тўлаганини ошкор қилди.

TeliaSonera ва VimpelCom ширкатлари ҳозирда Швеция, Ҳолландия ва АҚШ расмийлари томонидан тергов қилинмоқда.

- Ўзбекистон ҳукумати музлатилган пулларни қайтаришга уринаркан бу борадаги сўровномасида Гулнора номини тилга олмаяпти. Чунки, коррупция ишларида Гулноранинг номи келтириладиган бўлса пулларни қайтариб олиш имконсиз бўлади. Чунки, АҚШ ёки Швейцария адлияси маликанинг ўғирланган пулларини уни отасига қайтариб бермайдику, - дейди швейцариялик журналист Франсуа Пиле.

Айни кунларда президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова тақдирига оид аниқ маълумот йўқ.

Норасмий манбаларнинг Озодликка билдиришича¸ Гулнора Каримова устидан ëпиқ маҳкама ўтказилиб, у уй қамоғига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG