Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:10

Текин тиббиëтнинг таназзули


Ўзбекистон тиббиëт портали сайтидан скриншот
Ўзбекистон тиббиëт портали сайтидан скриншот

Қурултой дастури давра столига йиғилган ўзбекистонлик шифокорлар мамлакатдаги расман бепул, амалда эса коррупция ва таъмагирлик урчиган соҳа бўлган тиббиëт дуч келган таназзул кўламини муҳокама қилишди.

Суҳбатдошларга кўра¸Ўзбекистондаги тиббиëтнинг ўзи муолажага муҳтож.

Февраль ойидан бошлаб касалхонага борган беморлар яна бир тўлов юзлашди.

Хасталикка учраган бемор муолажа учун шифокорга ва дори- дармонга тўланадиган пулдан ташқари эндиликда касалхона овқати учун ҳам ҳақ тўлаши керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги стационар даволаниш ва профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил қилиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги инқироз¸ хусусан¸ коррупция¸ беморларни ўзбек касалхоналарини қўйиб¸ ҳинд врачларига йўл олишга мажбур қилмоқда.

Текин тиббиëт таназзули
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:37:25 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG