Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:48

Рассом Омон Азиз: Нодонлардан қочиб Америкага келгандим


АҚШда истиқомат қилаëтган таниқли ўзбек рассоми Омон Азиз
АҚШда истиқомат қилаëтган таниқли ўзбек рассоми Омон Азиз

Ўзбекистонлик таниқли қандакор рассом 74 яшар Омон Азиз Озодликка илк бора суҳбат берди. Рассом 23 йилдан бери АҚШда истиқомат қилади. Ўзбекистонда сиëсий таъқибга учраган рассом 1993 йил мамлакатни тарк этиб АҚШни истиқоматгоҳ сифатида танлади.

СССР даврида Омон Азизовнинг Тошкентдаги устахонаси Рауф Парфи¸ Муҳаммад Солиҳ¸ Ҳуршид Даврон¸ Усмон Азим каби диссидент шоирлар учун мунозара клуби вазифасини ўтаган эди.

Расомнинг ўзи эса антисовет ғоялар тарғиботчиси сифатида КГБ (Давлат Хавфсизлик Қўмитаси) қора рўйхатида эди.

1991 йилда Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин ҳам Омон Азиз рўшнолик кўрмади.

Рассом АҚШга келишидан олдин олти йил давомида Ўзбекистонда “исталмаган шахс” мақомида яшади. Уни ишга олишмади¸ асарлари кўргазмага қўйилмади¸ буюртмалар бекор қилинди.

Мен нодонлардан қочиб Америкага келдим¸ аммо нодонлар мендан ҳам олдин Америкага келиб олишган экан. Бу ердаги ўзбек жамоаси мени қўллаб-қуватламади”, дейди Озодлик билан суҳбатда Совет Иттифоқи рассомлар уюшмаси аъзоси¸ Ўзбекистонда мисга тасвир ишлаш бўйича новатор ғоялар соҳиби Омон Азиз.

Ўтган 23 йил мобайнида рассом ўз ҳамюртлари билан алоқани узган ҳолда танҳо яшади.

Тирикчилигини Ню-Йорк Марказий истироҳат боғида потрет чизиб ўтказадиган рассом Омон Азиз яқинда смартфон сотиб олиб, Facebook ижтимоий тармоғига улангач, ўзининг эски дўстлари билан алоқани тиклади.

- Мен замонавий технологиядан узоқ одамман. 23 йил танҳо¸ аммо Оллоҳ зикри билан яшадим. Яқинда смартфон олиб бир вақтлар ҳамфикр бўлган дўстларим билан робитани тикладим. Шоир ва сиëсатчи дўстим Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатлашдим. У АҚШга келиб мени қидириб топа олмай кетган экан. Ниҳоят телефонда гаплашдим¸ - дейди Омон Азиз.

Рассом Омон Азиз билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:52 0:00
Бевосита линк

Мухолифат арбоби ва шоир Муҳаммад Солиҳ ўзининг эски қадрдони Омон Азиз ҳақида илиқ гапларни айтади.

- Омон Азизни Facebookда топдим ва узоқ гаплашдим. Омон Азиз эски қадрдоним. Етмишинчи йиллар бошида бизнинг тўпланадиган жойимиз кандакор Омон Азизнинг Чилонзордаги ертўласи эди. Бу устахонада Омон Азиз билан Собиржон, деган ҳайкалтарош йигит ишларди. Давра унча кенг эмасди, гурунгларда доим рассом Исфандиёр, доим раҳматли Шуҳрат Абдурашид, доим олим Бегжон Тошмуҳаммад, албатта Рауф Парфи, баъзан бошқалар ҳозир эдилар. Бир куни фожеа юз берди ва Собиржон ертўлада ўзини осиб қўйди, Оллоҳ раҳмат қилсин. Бу воқеадан сўнг Омон Азиз Руставелли кўчасидан бошқа ертўла топди ва мажлисимиз ўша ерга кўчди.

Омон Азизнинг ертўласида суҳбат, асосан, адабиёт ва санъат ҳақида, яъни, бизнинг ҳаётимиз атрофида қуриларди. Ўша пайтда тақиқланган диссидентларнинг китобларини ўқир эдик. Болтиқбўйидан ижодкорлар ҳам келса Омон Азизнинг устахонасига келар эди¸- деб эслайди Муҳаммад Солиҳ.

Омон Азизнинг устахонасида бастакор Анор ëки биолог олим академик Бегжон Тошмуҳаммадни ҳам учратиш мумкин эди.

Озодлик билан суҳбатда академик Бегжон Тошмуҳаммад ўз дўсти Омон Азизни соғинганини айтади:

- Омон Азиз келсин энди Ўзбекистонга! Роса соғиндик уни. Омон Азиз улкан рассом ва энг муҳими, доимо ўз мустақил фикрига эга шахсдир. Ҳозир ҳам шундай. Омон Азиз рассомлар қурултойида қўрқмасдан раҳбарларни ва ўша пайт тузумини танқид қилгани учун тазйиққа учради. Шундай дўстим борлигидан фаҳрланаман, - дейди академик.

Рассом Омон Азиз ҳақидаги лавҳа Озодликнинг “Туркистон рассомлари” рукнида эълон қилинади.

Бу рукн қахрамонларига берган саволимизни у кишига ҳам бердик: "Бугунги Ўзбекистон тасвирини қандай чизган бўлардингиз?"

- Бугунги Ўзбекистон расмини чиза олмайман. Мен мозий ошиғиман. Тошкентдаги устахонам эшигига ëзилган ëзув кўп нарсани англатади. Алишер Навоийга оид бу мисралар менга ҳамроҳ. "Парвонани ишқ айламаса маст¸ урғайму ўзини ўтқа пайваст". Мен нур ошиғи бўлдим ва шу боис, қийинчилик кўрдим. Мен ўз ҳасратимни Муқимий дарди билан уйқаш эканини кўраман. “Мулки Ҳинду диëридин келсам топардим эътибор. Шул эрур айбим Муқимий мардумий Фарғонаман.

XS
SM
MD
LG