Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:35

Атамбаев: Ўзбекистон Қирғизистонга таъсир ўтказиш ричагларини қўлдан бой берди!


Атамбаев: Бизга урушнинг кераги йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:01 0:00

Атамбаев: Бизга урушнинг кераги йўқ

Ўзбекистон баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига ҳарбий техника ва аскар киритганига 24 март куни муносабат билдирган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммитига бормаслигини билдирди. Атамбаев ўз сўзида Қирғизистон биринчи бўлиб уруш очмаслигини, бироқ уруш очмоқчи бўлганларга муносиб жавоб қайтаришини ҳам таъкидлади.

"Қирғизистон қўшниларининг олдида тиз чўкмайди"

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 24 март куни журналистларга берган матбуот анжуманида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 23-24 июнда Тошкентда ўтадиган саммитида иштирок этмаслигини билдирди.

"Чегарадаги вазият шундай қолаверса ва нодўстона ҳаракатлар давом этаверса мен Тошкентга қандай бораман? Одамлар нима дейди?" деган Атамбаев ўз сўзида давом этар экан, ўз мамлакати бошқа давлатлар олдида тиз чўкмаслигини айтиб ўтди:

- Мен президент бўлганимдан кейноқ “Қирғизистон бундан буён ҳеч кимнинг олдида тиз чўкмайди, деб айтганман. Мен президент эканман, бундай ҳолат ҳеч қачон бўлмайди, -деди Атамбаев ўз сўзи давомида.

Атамбаев Тошкентнинг "сиёсий ожизлиги"ни таъкидлади

Атамбаевнинг Тошкентга бормаслик қарори Ўзбекистон икки давлат ўртасида баҳсли бўлиб турган Чаласарт ҳудудига 18 март куни ҳарбий техника ва аскар киритгани билан боғлиқдир. Мазкур воқеадан сўнг унча илиқ бўлмаган Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар янада совуқлашди. Қирғизистон талаби билан бу воқеа 22-23 март кунлари Москвада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доимий кенгашида муҳокама қилинди. Ҳозирча кенгашда бу масалада қандай қарор қабул қилингани ошкор этилган эмас.

Атамбаев Ўзбекистоннинг Чаласарт ҳудудига аскар киритганига муносабат билдирар экан, буни Тошкентнинг Қирғизистонга таъсир ўтказиш ричагларини қўлдан бой бергандан кейинги ҳаракати сифатида баҳолади:

- Авваллари қўшнимиз “газни ўчириб қўяман” ёки “чироғингни ўчириб қўяман”, деб қўрқитар эди. Сўнгги беш йил ичида қўшнимиз бу ричагларни қўлдан бой берди. Шунинг учун у ноиложликдан мана шундай нотўғри ҳаракатларни қилаяпти, - деди Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон биринчи бўлиб уруш очмайди

Президент журналистлар билан мулоқоти пайтида Қирғизистон чегарадаги вазият туфайли уруш бошламаслигини ҳам алоҳида таъкидлади:

-Халқимиз сабр-тоқатли бўлиши керак. Негаки бизга уруш керак эмас. Урушни биз ҳеч қачон биринчи бўлиб бошламаймиз. Лекин очиқ айтаманки, уруш бошлаганларга ҳар доим муносиб жавоб беришга тайёрмиз, - деди Алмазбек Атамбаев.

Қирғиз мухолифати бир қатор ҳудудларда Ўзбекистоннинг чегара ҳудудидаги ҳаракатларига норозилик билдирилган намойишларни уюштирди. Атамбаев бу намойшларни уюштиришдан мақсад зиддиятни кучайтириш бўлганини, аммо мухолифат бу мақсадига эриша олмаганини айтди.

Қирғизистонда чегара билан боғлиқ вазият ва мухолифат митинглари тўғрисида қуйидаги видеолавҳадан маълумот олишингиз мумкин.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги вазият Москвада муҳокама қилинмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:44 0:00

Тошкент Бишкекка жавоб қайтарди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юзага келган вазият ортидан 18 март куни Қирғизистон ҳукумати Тошкентга норозилик нотаси жўнатган эди. Тошкент 22 март куни мазкур нотага жавоб қайтарган.

Тошкентнинг жавобида Ўзбекистон Наврўз байрами муносабати билан хавфсизлик чораларини кучайтиргани ва шунинг учун аввалдан қирғиз томонини огоҳлантирган ҳолда чегарага ҳарбийлар киритгани айтилади.

Бундан ташқари Тошкентнинг расмий жавобида қирғиз томони баҳсли ҳудудлардаги ўзбекистонликларга тегишли ер улушларини ўзлаштириб олаётганига норозилик ҳам билдирилган.

“Вазирлик афсус билан қайд этадики, ўзбек томонининг бир неча марта қилган мурожаатига қарамай, Қирғизистон вакиллари ўзбек-қирғиз чегарасининг аниқланмаган участкаларида Ўзбекистон фуқароларига тегишли ерларни ўзлаштиришда давом этмоқда”, дейилади Тошкентнинг расмий баёнотида.

Ўзбекистон яна бир ҳудудга БТРлар киритгани ёлғон бўлиб чиқди

Президент Атамбаев журналистлар билан учрашаётган бир пайтда Ўзбекистон Қирғизистоннинг Олабуқа туманидаги Кўктош қишлоғида жойлашган баҳсли ҳудудга ҳам БТРлар ва ҳарбийларини олиб кирди, деган хабарлар тарқала бошланди. Бироқ Қирғизистон Чегара хизмати раиси Раимберди Дуйшенбиев Озодлик радиосига бу хабар ёлғон маълумот эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG