Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:41

Кесилаётган ярим асрлик чинорлар миллион сўмдан пулланяпти


Андижон вилояти Избоскан туманида чинорлар кесилмоқда
Андижон вилояти Избоскан туманида чинорлар кесилмоқда

Андижон вилояти Избоскан туманида ярим асрлик чинорлар кесиляпти. Кесилган чинорларни маҳллий ҳокимият тадбиркорларга пулламоқда. Тадбиркорлар эса дарахтларни пилорамадан ўтказиб, хом ашё сифатида Тошкентдаги мебель ишлаб чиқарадиган фабрикаларга сотяпти. Маҳаллий аҳолининг чинорларни кесишга қарши билдирган норозилиги самарасиз қолмоқда.

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими Улуғбек Абдуллаевнинг буйруғи билан Чирмаш Азимов кўчасида жойлашган 52 йиллик чинорлар кесила бошланди.

Чинорлар кесилмасдан олдин бундай эди
Чинорлар кесилмасдан олдин бундай эди

Бу ҳақда Озодликка хабар берган избосканлик манбанинг айтишича, маҳаллий ҳокимият одамларнинг норозилигини ҳам ҳисобга олмаяпти:

“Отахонларимизнинг айтишларича, бу чинорлар 1964 йилда ўтқазилган экан. Ҳозир уларнинг ҳар бирига икки кишининг ҳам қулочи етмайди. Ёзнинг жазирама иссиғида кўча бўйлаб юрадиган одамларнинг жонига оро кирадиган чинорлар эди булар. Кесишни бошлаганидан сўнг, маҳалладан отахонлар чиқиб кесмайсанлар деб норозилик билдиришди. Лекин кесувчилар уларнинг гапини писанд ҳам қилмай ишларини давом эттиришяпти. Шу пайтгача кўчадаги юздан ортиқ чинорларнинг ярми кесиб олинди”, деди манба.

...ва кесилганидан сўнг.
...ва кесилганидан сўнг.

Чирмаш Азимов маҳалласида истиқомат қиладиган отахонлардан бирининг Озодликка айтишича, бу чинорларни кесишдан мақсад уни пуллаш бўлган:

“Кеча шу чинорларни сотиб оладиган одамни топдик. У шахсий пилорамаси бор Дилшодбек исмли тадбиркор бола экан. Дилшодбекнинг айтишича, чинорлар кесилмасдан олдин ҳар бир чинорга у бир-бир ярим миллион сўмдан пул тўлаб қўйган экан. У чинорларни пилорамасида тахта қилиб, Тошкентдаги мебель фабрикаларига сотар экан”, деди избосканлик отахон.

Чинор кесиш навбати Андижоннинг Избосканига келди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:26 0:00

Озодлик бу масалага муносабат олиш мақсадида Избоскан тумани ҳокимлиги билан боғланди. Ўзини ҳоким ёрдамчиси Билолиддин деб таништирган мулозим, чинорларни кесиш ҳокимиятнинг қарори билан йўлни кенгайтириш мақсадида амалга оширилаётганини айтди.

Чинорнинг энг қиммат ёғоч эканлиги унинг бошига бало келтирмоқда

Ўзбекистонда мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорлардан бирининг айтишича, мебель корхоналари чинор ва ёнғоқни Россиядан олиб келинадиган қарағайдан уч баробар қимматроққа сотиб олади:

“Чинор ва ёнғоқ қирмматроқ туради. Россиянинг соснаси (қарағай-таҳр.) бир куб метри 300 доллар туради. Ёнғоқнинг бир куби 1000-1200 доллар бўлади. Чинор камида 900 доллар. Ясень (шумтол-таҳр.) 800 доллар бир куби. Чинорнинг қимматлиги унинг сифати билан боғлиқ. Тўғри қуритиб, ишлов берилса, жуда мустаҳкам бўлади, текстураси жуда чиройли бўлади. Нархи ҳам шунга яраша”, дейди уста.

Унинг айтишича, мебель ишлаб чиқарувчи цехлар хом ашёни ёғоч савдоси билан шуғулланадиган юзлаб фирмалардан сотиб олишади. Улар ёғочни қаердан олаётгани масаласи мебель ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга дахлдор эмас, дейди суҳбатдош.

“Ёғоч сотадиган фирмалар ҳозир жуда кўп. Чунки бунга эҳтиёж катта. Мебель цехларидан ташқари, Тошкентда қурилиш жуда кўп. Ҳаммага ёғоч керак. Биз олаётган ёғоч, водийдан келишини биламиз. Лекин Ўзбекистонда ўсадиган чинор бир хил бўлади. Водийдагиси билан Тошкентдагисининг сифати бир хил. Орасида Тошкентда кесилгани қўшилиб сотилаётган бўлса, биз буни билмаймиз. Бизга фарқи йўқ”, дейди мебелсоз.

Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида бир неча юз йиллик чинорларнинг кесилиши сўнгги бир неча йилнинг ҳодисасига айланди. Бу ҳолат эса ёзда чинор сояси ва чиройига ўрганиб қолган ўзбекистонликлар эътирозига сабаб бўлди.

Айниқса, сўнгги бир неча ой ичида Тошкентнинг бир неча даҳасида чинорзорларнинг йўқ қилинишига қарши маҳаллий аҳоли кескин норозилик билдирди.

XS
SM
MD
LG