Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:33

Украиналик адвокат Ўзбекистон прокуратураси устидан Озодликка арзланди


40 ёшли Зуҳриддин Мамашев украиналик рафиқаси билан.
40 ёшли Зуҳриддин Мамашев украиналик рафиқаси билан.

Украинадаги “Правозашитник” маркази раҳбари Максим Корниенконинг айтишича, шу йилнинг 22 мартида ота-онасини, яқинларини кўриб келиш учун Украинадан Тошкентга келган андижонлик Зуҳриддин Мамашев сепаратизм, террорчилик, Ўзбекистонда конституциявий тузумни ўзгартириш ва мамлакатдан ноқонуний тарзда чиқиб кетишда айбланиб милиция томонидан қўлга олинган.

Андижон вилоятининг Қорасув шаҳридан бўлган Зуҳриддин Мамашев 22 март куни Украинадан Ўзбекистонга қайтиб келади ва Тошкент аэропортида қўлга олинади.

У сепаратизм, террорчилик, Ўзбекистонда конституцион тузумни ўзгартириш ва мамлакатдан ноқонуний тарзда чиқиб кетишда гумонланиб қўлга олинади. Қўлга олинганидан кейин 20 кун мобайнида Қўрғонтепа милиция бўлими ертўласида сақланади.

Бир ойдан сўнг Зуҳриддин Мамашевни ҳимоя қилиш учун Украинадан келганадвокат Максим Корниенконинг айтишича, милиция бўлимида у ноинсоний шароитда ва қийноқ остида бўлган. Авдокатга кўра, унинг айбдорлигига далиллар бўлмаган ва шу кунгача йўқ.

Ҳозир Зуҳриддин Мамашев Андижон шаҳар тегов изоляторида сақланмоқда.

Адвокат Мамашевнинг қийноққа солингани юзасидан Андижон вилоят прокурори, Андижон ИИБ раҳбарига мурожат қилади. Лекин улар жиноий иш ҳозир судда экани ва бу масала судда ҳал этилиши кераклигини айтишди.

Максим Корниенконинг билдиришича, у ўз ҳимоясидаги одамга қийноқ қўлланилгани тўғрисида расмий ариза билан Бош прокурор, Омбудсмен, мамлакат президенти, ҳукумати, адлия вазири, сиёсий партияларга мурожат қилган. Лекин бундан ҳам бирор наф бўлмаган.

Зуҳриддин Мамашев ҳимоясига Қорасув шаҳри яшовчилари номидан юздан ортиқ имзо ва Украинадан мурожаатлар келган.

“Бу ерда бир нарсага эътибор қаратиш керак. Унга айбловни 1998 йили қўйишган экан. У эса 2004 йилда (Украинага-таҳр.) учиб кетган. Савол туғилади: Нега унда уни 1998 йилдан 2004 йилгача қўлга олишмаган, унга ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Агар у жиноятчи, сепаратист, террорчи бўлса нимага қўлга олишмаган? Бу ИИВ ва прокуратураходимларинингжиноий бепарволиги ёки у хавфли эмас. Аслида, жиноий ишни 2004 йилда фақат “Мамлакатдан ноқонуний тарзда чиқиб кетиш” моддаси билангина очишган ва кейин унга далилларсиз бошқа моддаларни қўшиб қўйишган”, - дейди Максим Корниенко.

Корниенконинг айтишича, у Зуҳриддин Мамашевни ҳимоя қилиш учун икки ярим ой мобайнида Ўзбекистонга бориб-келиб юрди. Қорасувда Зуҳриддин яқинлари уйига вақтинчалик рўйхатга қўйишни имкони бўлмагани учун уФарғонадаги меҳмонхоналдардан бирида яшаган. Бир ҳафтадан кейин адвокат Тошкентга боради ва жиноий иш қайта терговга юборилганини билади.

Корниенкога кўра, шундан сўнг Ўзбекистон куч тизимлари ходимлари уни меҳмонхонадан ўғирлаб кетган:

“Мени милицияга олиб келиб таҳдид қилишни бошлашди. Украина консулини, адвокатни чақиришмади. “Қўлга олиндимми?” деган саволимга “Ҳа, сен қўлга олиндинг”, деб жавоб беришди. “Қўлга олинишимга асос кўрсатинг” десам, ҳеч қандай асос ҳам кўрсата олишмади. Бу ерда “ўғирлик” моддаси бўйича вазият бўлди. Мен қўлга олинганим тўғрисида АҚШ элчихонасига хабар беришга улгурдим. Мени қийноқлар билан қўрқитишди. Мамлакатдан учиб кетишимни, бунинг учун паспортимни қайтариб беришлари кераклигини айтдим. Улар паспортни беришмади. Шундан сўнг икки милиция ходими билан меҳмонхонага нарсаларимни олишга бордик. У ерга АҚШ элчихонаси ходимлари, Ўзбекистондаги Евроиттифоқ вакиллари, ва Украина консули келди”, дейди Максим Корниенко.

Шундан кейин у Ўзбекистондан чиқиб кетган. Адвокат ҳозирда жиноий ишнининг боришини Ўшдан туриб кузатишга мажбур бўлмоқда. Унга кўра, ҳозир Зуҳриддин Мамашевни ўзбекистонлик адвокат ҳимоя қилаяпти.

Мамашевнинг қайнонаси, бўлиб ўтаётган маҳкамаларда иштирок этаётган Людмила Сергиенконинг айтишича, Мамашовнинг иши юзасидан сўнгги маҳкама 25 август куни бўлиши керак эди, бироқ номаълум сабабларга кўра, жараён 10 сентябрга қолдирилган.

Людмила Сергиенко Мамашов Украинада қурувчи бўлиб ишлаганини айтди. Ҳозир унинг Украина фуқароси бўлган турмуш ўртоғи ҳомиладор ва кўзи ёриши керак.

“Айни пайтларда қизим ўғлини дунёга келтириши керак. Фарзанд уларнинг узоқ кутган биринчи боласи бўлади. У аёли туққунича бориб яқинларини кўриб келмоқчи эди. Ҳозир оиламизнинг бошига катта мушкуллик тушган. Қизим икки фарзандни ўзи ёлғиз боқа олмайди. Мен куёвимнинг озод қилиниши ва Украинага қайтишигаумид қиламан”,- дейди Людмила Сергиенко.

XS
SM
MD
LG