Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:55

Мирзиёев ташрифига Наманганда бузилган уйлар шиферлар билан беркитилди


Намангандаги спорт комплекси
Намангандаги спорт комплекси

Наманган вилояти ҳокимияти Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг ташрифига икки кундан буён жадал тайёргарлик кўрмоқда.

Вилоят ҳокимиятидаги Озодлик манбасининг айтишича, ҳокимият Шавкат Мирзиёев очиши кутилаётган Наманган шаҳри Чорсу даҳасидаги янги спорт комплексини тозалаш ишларига ўнлаб ишчиларни жалб қилган.

Ташкилий ишлар билан вилоят орготдели шуғулланаяпти. Наманганнинг Уйчи кўчасида уйлар бузилаётганди. Гумбаз мадрасасидаги ҳужраларни бузиб, ўрнига спорт комплекси қуришни режалаштирган эдик. Спорт комплекси битди, тайёр. Комплекс ўнгидаги фавворалар ҳам битди. Диаметри 14 метрли гумбаз ичига истеъдодли ёшлар учун галерея қурадиган бўлдик. У ерда ҳам реконструкция ишлари бажарилди,” деди Наманган вилоятидаги Озодлик манбаси.

Гумбаз мадрасаси истеъдодли ёшлар галереясига айлантирилди
Гумбаз мадрасаси истеъдодли ёшлар галереясига айлантирилди

Унинг илова қилишича, Шавкат Мирзиёевни “муносиб кутиб олишга шахсан вилоят ҳокими” бошчилик қилаётир.

Озодлик суҳбатлашган Чорсу даҳасида истиқомат қилувчилардан бирининг айтишича, даҳадаги Чорсу бозори атрофида хавфсизлик чоралари “ниҳоятда кучайтирилган”.

Чорсу атрофида хавфсизлик ниҳоятда кучайтирилган. Якшанба куни шахсан вилоят ҳокимининг ўзи ўнлаб одамлари билан келиб, Мирзиёевнинг келишига тайёргарлик қандай бораётганини текширди. Унинг кўзига кўринмаслиги учун Уйчи кўчасида бузилаётган уйлар атрофига шиферлар уриб чиқишни буюрди. Кеча кечаси билан шиферларни ўрнатишди. Бугун эрталаб Чорсу меҳмонхонаси атрофига ҳам асфальт ётқизишни бошлашди,” дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Озодлик мобил мухбири бузилаётган уйларни ўраган шиферлар ва асфальт ётқизиш ишлари тасвирланган суратларни юборди.

Чорсу меҳмонхонаси атрофига асфальт ётқизилмоқда
Чорсу меҳмонхонаси атрофига асфальт ётқизилмоқда

Озодлик суҳбатлашган яна бир наманганлик Мирзиёев баҳонасида чанг йўллар обод бўлаётганидан хурсандлигини айтди.

"Чорсу меҳмонхонаси атрофи чанг босиб ётарди. Мирзиёев бориб қолиши мумкин, деб, ҳокимиятдагилар меҳмонона атрофини тезда асфальтлашга буюрди. Шу баҳонада йўллар ҳам эпақага келиб қолди," деди у.

Наманган шаҳрини ободонлаштириш режасига мувофиқ, 2.6 километр масофада йўл ёқасидаги уй ва нотурар жойлар бутунлай бузиб ташланмоқда.

Бузилаётган уйлар шиферлар билан беркитилмоқда
Бузилаётган уйлар шиферлар билан беркитилмоқда

25 июлда 396 хонадонни бузиш ишлари бошланиши ортидан уйи бузилаётганларнинг баъзилари бошпанасиз қолиш эҳтимолидан хавотирга тушган.

Режага мувофиқ, 900га яқин хўжаликка Наманган шаҳри четидан бўш ер участкалари ажратиб берилиши, келажакда бу уйлар ўрнига 25та кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилиши лозим.

XS
SM
MD
LG