Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:55

Сайловчиларнинг 88 фоиздан ортиғи Шавкат Мирзиёевга овоз берди

Дастлабки натижаларга кўра, президентликка номзод Бош вазир Шавкат Мирзиёевга сайловчиларнинг 88,61 фоизи овоз берган. Марказий сайлов комиссияси брифинг ўтказиб, жараёнда қонун бузилишига оид ариза тушмаганини билдирди. Озодликка келган фото-видео хабарларда сайловчиларнинг фаол бўлгани ва кўпчилик, кутилганидек, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга овоз бергани кузатилди.

Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Сайловга оид янгиликлар, тингловчилардан келган фото ва видео материалларни ушбу жонли блогда ўқишингиз мумкин. Ўзингиздаги хабарларни улашиш нияти бўлса, марҳамат, Озодликка юборинг!

Бизга боғланинг: +420 602 612 713; +420 724 971 539 (WhatsApp, Telegram, Viber)

Зафарободликлар "95 фоиз Мирзиёевга овоз бермоқда":

"Jizzax viloyati zafarobot tumandan217 saylov uchaskasdan Miraliyev Ibroxim man saylov judayam ajoyip bormoqda mana xozi xaligacha saylov uchaskalarda odam navbatda turishipti eng qizigi shundaki 95%odam Shavkat Miromonovich Mirzyoyevga bermoqda"

(Мактуб таҳрирсиз чоп этилди - таҳр.)

Оҳагаронлик кекса сайловчи маҳаллий Artel фирмасининг ошхона жиҳозлари билан тақдирланди:

(Сурат ижтимоий тармоқлардан олинди)

Хонанда Азиза Ниёзметова улашди:

Сайлов комиссияси аъзолари камтарона тушликда:

(Сурат ижтимоий тармоқлардан олинди)

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG