Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:16

OzodNazar: “Тиббиёт ислоҳотини врачларни дала ишларидан озод қилишдан бошлаш керак”


Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг ҳақиқатан ҳам туб ислоҳотга муҳтож бўлиб қолгани, қишлоқ шифокор ва ҳамшираларининг қишлоқ хўжалиги ишларига мунтазам жалб қилинаётгани, врачлар иш ставкаларининг асоссиз камайтириб юборилгани, бу соҳадаги порахўрликка сабаб бўлаётган омиллар ва ўзбек шифокорининг бугунги муаммолари хусусида наманганлик врач-невропатолог Баҳодир Салимовнинг OzodNazarи.

Наманганлик врач-невропатолог Баҳодир Салимов Шавкат Мирзиёевнинг 25 йилдан буён турғунлик ҳолатига тушиб қолган соғлиқни сақлаш тизимига эътибор қаратганига ижобий муносабат билдирар экан, ислоҳотни қишлоқ врачлик пунктларидан, оддий шифокорларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашдан, муаммолар оқибатини эмас балки сабабини ўрганишдан бошлаш кераклигини айтади:

“Президент виртуал қабулхонасига етти мингта шикоят тушган бўлса, нафақат аҳоли, балки биз шифокорлар ҳам ўз ишимиздан норози...”

“Шифокорлар, айниқса қишлоқ ҳудудларида яшайдиганлари, 25 йил давомида дала ишларига, ободнлаштириш ишларига мажбуран жалб қилиниб келиняпти. Бунга чек қўйиш керак....”

“Қишлоқлардаги касб бўйича, мутахассислар, терапия, невропатологлар, кардиология хизматлари, ЛОР, урология қисқартирилиб, тамоман йўққа чиқарилди. Буларни тиклаш керак...”

Наманганлик шифокорнинг тиббий ислоҳотлар соҳасидаги фикрларини мана бу ерда тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG