Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:43

Тошкент шаҳрида алимент тўловини ундириш бўйича назорат кучайтирилади


Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги бўйича салкам ярим миллион қоидабузарлик аниқланди. Фуқаролар олий таълимдаги таниш билишчиликка чек қўйилишини талаб қилмоқда. Жорий ҳафтада матбуот мана шулар ҳақида ёзди.

Тошкент ҳокими ўринбосари: Алимент тўлашдан бош тортишга йўл қўйилмайди!

Тошкент шаҳрида алимент тўловини ундириш бўйича назорат кучайтирилади (“Оила даврасида”, 19 январь).

Бу борада Тошкент шаҳри ҳокимлиги, прокуратура, суд, адлия, ички ишлар бошқармаси ва бошқа жамоат ташкилотларининг қўшма қарори қабул қилинган.

“Шундай кишилар борки, улар ўзига тўқ, яшаш шароити яхши, аммо ўз пушти камаридан бўлган боласига алимент тўлашни истамайди. Ёки ўзини атайин ойлиги кам бўлган ишга расмийлаштириб қўяди, мавжуд моддий имкониятларини яширишга уринади. Шу боис ана шу қўшма қарор ишлаб чиқилди” дейди Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Обидов.

Қайд этилишича, эндиликда алимент ундириш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликда ишлайди. Алимент тўлашга ишсизлигини баҳона қилаётган фуқаролар ишга жойлаштирилади.

2016 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳри суд ижрочилари бўлимларида алиментга оид 22 мингга яқин ижро ҳужжати бўлган. 2016 йил сентябрдан бошлаб суд қарорларини ижро этиш департаменти Тошкент бошқармасига виртуал қабулхона орқали тушган мурожаатларнинг 1524 таси (45,1 фоизи) алимент тўловини ундириш масаласидадир.

Ўзбекистонда ёнғин хавфсизлиги бўйича салкам ярим миллион қоидабузарлик аниқланди

Ўзбекистон бўйича ўтказилган ёнғин хавфсизлиги кунлари давомида бу борада 474 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди (“Постда”, 14 январь).

Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Исмоил Шариповга кўра, қоидабузарликка йўл қўйган 10,6 минг нафар раҳбар ва жавобгар шахсларга маъмурий жазо қўлланилган.

Хусусан, давлат аҳамиятига молик ўта муҳим объектларда ёнғинларнинг олдини олишга алоҳида аҳамият берилиб, текширув ва профилактик кўриклар ўтказилган.

Фуқаролар: Олий таълимда таниш-билишчиликка чек қўйиш лозим

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларида таниши-билиши кучли бўлганларнинг омади чопмоқда. Шу боис таълимда таниш-билишчилик иллатига барҳам бериш керак. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси олий таълим тизимидаги муаммолар юзасидан ўтказган ижтимоий сўровда фуқаролар маълум қилган.

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида яшовчи Шавкат Қорабеков Боткен педагогика университетини битирган қизининг дипломи 10 йилдан бери нострификация қилинмаётганидан арз этган.

Тошкентлик Муҳайё Бегматова эса олий ўқув даргоҳида шартнома пули жуда катта экани, уни аҳоли даромадларига мос тарзда белгилашни сўраган.

Яна бир қатор фуқаролар олий таълим тизимига сиртқи ўқиш тартибини қайтариш лозимлигини эслатиб ўтган.

XS
SM
MD
LG