Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 05:09

Қирғизистонда Ўмурбек Текебаевнинг қўлга олингани қораланмоқда


Қирғизистондаги сиёсий мухолифат лидерлари мамлакатда юзага келган вазиятни муҳокама қилди. 2017 йил, 27 феврал.
Қирғизистондаги сиёсий мухолифат лидерлари мамлакатда юзага келган вазиятни муҳокама қилди. 2017 йил, 27 феврал.

26 февраль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бишкекда Қирғизистон мухолифати етакчиси Ўмурбек Текебаевни қўлга олиб, сўроқ қилгани олиб кетишди. Сиёсатчини қўллаб аэропортга тўпланган шахслар ҳам қўлга олинди. Кейинроқ Текебаевни 48 соат ушлаб туриш қарори қабул олинди. Бу ҳол юзасидан депутатлар ҳамда фаоллар фикр билдирмоқда.

Қирғизистон Жўғўрқу Кенешининг собиқ депутати Чолпон Жакупова: “Бу ҳуқуқларни танлаб ишлатиш бўлиб, адолатга кирмайди”, деди. Расмий маълумотга кўра, Текебаев коррупцияга оид жиноят иддолари билан қўлга олинган.

“Онугуу-Прогресс” фракцияси етакчиси Бақит Торобаев махсус хизматлар ходимлари Текебаевдек сиёсатчини қўлга олишда асоссиз куч ишлатди, деб ҳисоблайди.

“Ўмурбек Текебаев яширишни ёки ҳуқуқ-тартибот идораларига бирор йўл билан тўсқинлик қилишни истамаган, деб ўйлайман. Текебаев шунчаки Олий кенгаш депутати эмас, у яна мухолифатчи фракция етакчиси эканлигини эслатиб ўтмоқчиман. Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда “Ата-Мекен” партияси депутатлари ўртасидаги сиёсий қарама-қаршилик авж олаётганидан хавотирдаман”, деди Торобаев.

Текебаевни қўллаб Олатоғ майдонида ўтказилган намойишга келган собиқ президент Роза Ўтунбаева: “Қирғизстонда бу ҳол қайталамайди, деб ўйлаган эдим”, деди.

Ўтунбаевага кўра, Текебаев мамлакатда демократия ўсишига салмоқли ҳисса қўшган.

“Уни самолёт трапидан сўроқ қилгани олиб кетишди. Бу бизни қайғуга солади. Бу нарсани Ақаев, Бакиева даврида кўрганмиз. Вилоятларга борганимизда бизни милиция кузатар эди. Бу ўтиб кетди. Мен Қирғизистонда бу нарса бошқа қайталанмайди, деб ўйлагандим, ишонгандим”.

Текебаевнинг рафиқаси Айгул Текебаева: “Турмуш ўртоғимда бирор нима бўлса, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси айбдор бўлади”, деди.

26 февралги митинг давомида Текебаев соғлиғи ёмонлашгани айтилди. Бунинг ортидан рафиқаси унга дори-дармон олиб бориб берди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент йиғини Текебаев ишини яқиндан кузатмоқда. Бу ҳақда Озодликка ташкилот матбуот котиби Нэт Перри билдирди.

“У йиғинимизнинг аъзоси. Шу сабабга кўра, вазиятни яқинда кузатиб борамиз. Қирғизистон расмийлари қонун устуворлига амал қиладилар ва уни таъминлайдилар, деб ишонамиз”, деди Перри.

XS
SM
MD
LG