Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 05:22

Адолат излаётган аёл қизи билан 3 ойдан бери "Шереметьево" аэропортида яшамоқда


Қирғизистонлик Гулқан ўсмир қизи билан уч ойдан бери "Шереметьево" аэропортида яшамоқда.
Қирғизистонлик Гулқан ўсмир қизи билан уч ойдан бери "Шереметьево" аэропортида яшамоқда.

Москванинг гавжум “Шереметьево” аэропорти, бир қарашда, норозилик акцияси ўтказадиган жой эмас. Тўлиқ исмини ошкор қилишдан бош тортаётган қирғизистонлик Гулқан ўсмир қизи билан уч ойдан бери аэропортда яшамоқда. Улар адолат ўрнатилмагунича аэропортнинг “Д” терминалини тарк этмасликларини айтмоқдалар.

Она-боланинг айтишича, тожикистонлик шахс уларга куёв бўлишни ""ваъда қилиб, уларнинг банк карталари ва ундаги минглаб доллар маблағни олганиу қочган.

“У ўғри, товламачи бўлиб чиқди”, дейди Гулқан. Ҳодиса ўтган йилнинг августида содир бўлган.

“Москвада ишлаб, тахминан 150 минг рубль ишладик”, дейди она. Бундан кейин Гулқан қизи Улар билан Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жойлашган Кўкбел қишлоғига қайтган.

Кейин қизим "Одноклассники"да (ижтимоий тармоқ) бир йигит билан танишиб қолди. У қизимдан қарз сўради. Қизим рози бўлди. У Ўшга келди, “Сбербанк” картамизни олдию ғойиб бўлди.

“Биз уни таниймиз. У - Тожикистон фуқароси. Бизда унинг паспортидаги маълумотлар ва паспорт номери бор. Адресини ҳам биламиз”, дейди Гулқан.

Гулқаннинг айтишича, у ҳодисадан кейин Москвага қайтиб, Крилатское туман полициясига мурожаат қилган ҳамда Қирғизистон элчихонасидан ёрдам сўраган.

“[Россия] полицияси тергов очилгани айтишди. Энди биз кутяпмиз. Қачон ўғрини ва пулимизни топишса”, уйга қайтамиз.

Гулқан ва унинг қизи нарсаларини пластик пакетларда сақлашади ва учишлар залида овқатланишади, тунни ҳам шу ерда - аэропортда ўтказишади.

Гулқан бева бўлиб, Россияда ишлаётган ўғлидан ёрдам олиб туради.

“У бизга нон ва чой сотиб олишимиз учун пул жўнатади. Ўғлим шартнома бўйича ишлайди, доимий иши йўқ. Ундан бизга қарашни сўрай олмайман, чунки унинг ўзида бундай қилишга имконият йўқ”.

Гулқанга кўра, Қирғизистондаги қариндошлари ҳаммасидан хабардор, аммо уларнинг “ҳам ўз ташвишлари бор”.

Собиқ совет давлатлари фуқаролари – тожиклар, қирғизлар, ўзбеклар ҳамда қозоқлар – рус тили ва бошқа ришталар туфайли бир неча ўн йилдан бери Россияга ишлагани боришади. Россия расмийлари эса ҳужжатсиз муҳожирлар сонини чеклаш учун турли чора кўриб келади.

Аэропортда ишлайдиган қирғизистонлик такси ҳайдовчилари Гулқан ва Улар ҳақида билишади.

“Кадет” лақабли таксистнинг айтишича, ҳайдовчилар Гулқан ва унинг қизига Қирғизистонга чипта олиб беришни таклиф қилишган, аммо она-бола бунга рози бўлмаган.

“Уларга қандай ёрдам беришни билмайман. Чипта учун пул бериб, Ўшга жўнатмоқчи эдим, аммо уларнинг кетиш нияти йўқ”, дейди “Кадет”.

Гулқан эса: “Аэропортда ҳавасга яшаётганимиз йўқ. Пулимизни олганимиздан кейин қайтишга умид қиляпмиз. Унгача ҳеч қаерга кетмаймиз”, деб ўз сўзини якунлади.

XS
SM
MD
LG