Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:49

Москвада "Новая газета" мухбири Тошкент сўрови асосида қўлга олинди


Москвада Ўзбекистон томонининг сўрови асосида "Новая газета" мухбири Али Феруз қўлга олинган.

Бу ҳақда газета бош муҳаррири Дмитрий Муратов Би-Би-Си рус хизматига маълум қилган.

Ҳозирда Али Феруз Москванинг Пресненский тумани милиция бўлимида ушлаб турилибди.

Али Ферузнинг ҳақиқий исми Ҳудоберди Нурматов. У Ўзбекистон ватандошидир.

Журналистни Ўзбекистон томони қандай айблов асосида қўлга олиш ҳақида Москвага сўров юборгани маълум эмас.

​Дмитрий Муратов Али Феруз Ўзбекистонга топширилса уни у ерда ўлим кутаётгани ҳақда айтган.

XS
SM
MD
LG