Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:41

Икки ўзбек террор ҳужумини режалаштиришда гумон қилиниб, Истанбулда қўлга олинди


Ўзбеклар уйига уюштирилган рейдда 2 та Калашников автомати ва ўқ-дорилар топилгани айтилмоқда.
Ўзбеклар уйига уюштирилган рейдда 2 та Калашников автомати ва ўқ-дорилар топилгани айтилмоқда.

Турк матбуотига кўра, 16 март куни хавфсизлик кучлари Истанбулда йирик террор ҳужумини режалаштиришда гумон қилиб, икки нафар Ўзбекистон ватандошини қўлга олди. Уларнинг Истанбулдаги "Рейна" тунги клубига ҳужум қилиб 39 одамни отиб ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов билан битта ҳужрада бўлгани хабар қилинди.

Исм-фамилияларининг бош ҳарфлари Ж. Ж. ва И. Д. бўлган Ўзбекистон ватандошлари Туркиянинг Террорга қарши курашиш шўъбаси ходимлари томонидан Истанбулнинг Европа қисмида жойлашган Қағитхане туманидаги ҳужрага уюштирилган рейд пайтида ушланган.

Турк матбуотига кўра, ИШИДга алоқадорликда шубҳа қилинган мазкур шахслар яшаб турган уйда ўтказилган тинтувда 2 Калашников автомати ва ўқдонларга солинган 500 ўқ ҳамда алоқа воситалари топилган.

Хавфсизлик кучларининг ишонишича, икки нафар Ўзбекистон ватандоши Истанбулнинг Reina тунги клубида содир этилган ҳужумга ўхшаш амалиётни режалаштираётган бўлган.

Воқеанинг бундан ортиқ тафсилоти ҳозирча маълум қилинмади.

2017 йилга ўтар кечаси ​ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов томонидан Reina тунги клубига қилинган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган ва 69 одам яраланган эди.

Истанбулдаги клубга ҳужум қилган Машарипов 16 январда ушланди
Истанбулдаги клубга ҳужум қилган Машарипов 16 январда ушланди

Абдулқодир Машарипов ҳужумдан 16 кун ўтиб Истанбулда ушланган эди.

Илк маҳкамада гапирган Машарипов суд ҳайъатидан ўзига ўлим жазоси берилишини сўраган.

У Туркияга 2016 йил январида Эрон орқали келгани, бир муддат Кўнё шаҳрида яшагани, кейин “Исломий давлат” масъулларидан Истанбулда террор хуружи уюштириш амрини олганини билдирган.

16 мартда қўлга олинган икки ўзбекистонликнинг ҳам, хавфсизлик кучларига кўра, Машарипов билан битта ҳужрада яшаганликлари аниқланган.

Ҳозирда Истанбулнинг Террорга қарши курашиш шўъбаси мудирлигига келтирилган ўзбекистонликлар сўроқ қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG