Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:47

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлашни амалга оширганликда гумонланаëтган шахсга оид маълумотни эълон қилди. Расмий баëнотга кўра¸ 1995 йили Ўшда туғилган Акбаржон Жалиловнинг худкуш ҳужумчи эканини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд.

Эксперт-криминалистларимиз Жалиловнинг генетик изларини “Площадь Восстания” метро бекатида қолдириб кетилган портловчи мослама солинган сумкадан топишди. Генетик экспертиза хулосаси ва видеокамералар ёзувлари вагонда портлаш уюштирган шахснинг “Площадь Восстания” бекатида портловчи мослама ўрнатилган сумкани қўйиб кетганини тасдиқлади”, дейилади расмий хабарда.

Тергов қўмитаси метродаги портлашда ўлган ва шахси аниқланганлар тўғрисида дастлабки маълумотларни эълон қилишни давом эттирмоқда. Ҳозирга келиб террорчилик ҳужуми оқибатида нобуд бўлганлар сони 14 кишини ташкил этди. Улар қаторида:

1. Максим Арышев (22 ёшда)

2. Юрий Налимов (71 ёшда).

3. Ксения Милюкова (18 ёшда).

4. Ирина Медянцева (50 ёшда).

5. Дильбар Алиева (ёши номаълум).

Ўлганлар тўғрисидаги рўйхат тўлдирилиб боради.

Санкт-Петербург мэри Георгий Полтавченко жароҳатланган орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Беларус фуқаролари ҳам борлигини билдирди. Шунингдек, портлашда петербургликлардан ташқари Россиянинг яна 17 минтақасидан келган россияликлар борлиги маълум бўлди.

Полтавченко жабрланганлар яқинлари бепул жой билан таъминланишини ва зарурий ёрдам берилишини ваъда берди.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эълон қилган рўйхатда 43 яшар Хожиакбаров Шуҳратжон Муҳамматович , 20 ёшли Турсунов Умар Илханович ва 24 яшар Нуриддин Мелибоевларнинг исмларини кўриш мумкин.

Ҳозирча терговчилар портлашда нобуд бўлганлар рўйхатини эълон қилганича йўқ.

Россия терговчилари метродаги худкуш ҳужумчи тана қисмлари топилганини билдирди

Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросидаги портлаш жойидан худкуш ҳужумчиликда гумонланаëтган шахсга қарашли тана бўлаклари топилганини маълум қилди.

Терговчиларга кўра¸ портловчи мослама метро поездининг 3-вагонига чиққан шахс томонидан ишга туширилган ва ва худкуш тана қолдиқлари айни шу вагондан топилган.

Қўмита¸ бораëтган тергов манфаатларидан келиб чиқиб¸ худкушликда гумонланаëтган шахс исми-шарифини ҳозирча очиқламаслигини билдирди.

Бу баëнотдан бироз аввал Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Россия томони берган маълумотга таяниб¸ худкушликда гумонланаëтган шахснинг асли ўшлик 22 яшар Акбаржон Жалилов эканини билдирган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG