Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:33

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Свобода Радиоси гувоҳининг ҳикояси:

"Мен “Сенная плошчадь” бекатидан ўтиб бораётган эдим. Бирдан портлаш овозини эшитдим, кучли силкиниш ва порох ҳидини туйдим. Қўшни вагонда эса свет ўчиб қолди. Поезд тўхтамади. Кейинги бекатга бориб тўхтади ва одамлар вагоннинг синган деразаларидан тушиб, қоча бошлади. Метро ишчилари эса жароҳатланганларни олиб чиқа бошлади. Назаримда, тўртинчи ёки бешинчи вагон портлади. Мен камида тўрт жароҳатланган кишини кўрдим. Платформа тутунга тўлган эди, одамлар даҳшатга тушган ва енгил ваҳимада эди"

Петербургнинг Сенная майдонидан тўғридан-тўғри эфир олиб борилмоқда:

Error rendering VK.

Портлаш рўй берган Санкт-Петербург метросидан одамлар эвакуацияси якунланди.

Россия президенти Владимир Путин портлашда нобуд бўлганлар яқинларига ҳамдардлик билдирди. У махсус хизматлар раҳбарларидан ҳодиса юзасидан аллақачон ҳисобот олганини айтди.

- Портлаш сабаблари ҳозирча ноаниқ, шу сабабли бу ҳақда гапириш эрта. Тергов кўрсатади. Албатта, ҳамма вариантлар кўрилмоқда – ҳам маиший, ҳам криминал, ҳам террорчилик сабаблари, деди айни замонда Беларус президенти билан учрашаётган Владимир Путин.

Портлаш бўлган жойда Россия Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси (НАК) ходимлари иш олиб бораётгани маълум бўлди. НАК Петербург метросида янги портлашлар олдини олиш мақсадида барча бекатларда поездлар ҳаракатланишини тўхтатганини билдирмоқда.

Associated Press‏:

Санкт-Петербург метросидаги портлашда 10 киши қурбон бўлди, 50 киши жароҳатланди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG