Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:47

Петербург мэри жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон ватандоши борлигини айтди

Санкт-Петербург метросининг икки станциясида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, жами 14 киши ўлган, 51 йўловчи жароҳат олган. Россия Бош прокуратураси ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Санкт-Петербург метросининг 2 станциясида портлаш бўлди.

Жами 14 киши ўлди, 51 йўловчи жароҳат олди.

Метрода яна бир портламаган бомба топилди.

Бош прокуроратура ҳодисани террор ҳужуми, деб атади.

Жароҳатланганларнинг рўйхати эълон қилинди.

Дастлабки тергов ҳужумни худкуш қилганини кўрсатгани айтилди.

Рус матбуоти эҳтимолий ҳужумчи марказий осиёлик, деб хабар тарқатди.

Россия ҳуқуқ мухофазаси органлари бомба портлатган яна бир шахс тўғрисида маълумотларни маҳаллий ОАВга сиздирди. РЕН телеканали хабар қилишича, улар метрода ўзини портлатган худкушнинг фамилияси Жалолов бўлиб, 23 яшар Россия гражданлигига эга бу йигит асли Қирғизистондан.

Назорат камераларидаги фотодан у қизил курткада бўлган ва метрога орқасида рюкзак осиб кириб кетган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Петербург метросида камида 11 одам ҳалок бўлган портлаш ортидан Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашиб, халок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бу борада матбуотга билдирган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков суҳбат чоғида “президентлар террорчилик ҳамкорликда ва келишилган ҳолда бартараф этиш мумкин бўлган ёвузлик” эканини таъкидлаганларини айтди.

БМТ бош котиби Антонио Гуттеришнинг матбуот котиби Стефан Дуяррич душанба куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб квартирасида ўтган брифингда:

-БМТ бош котиби Санкт - Петербург метросида содир этилган портлашни қоралайди. Бош котиб ҳалок бўлганларнинг оилалари, Россия ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардлик билдиради. Бу ёвуз ҳаракат учун масъул бўлган шахслар жавобгарликка тортилиши шарт, - деб билдирди.

Петербург метросида душанба куни содир этилган портлашни, дастлабки тергов натижаларига қараганда, худкуш амага оширган.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидаги ўз манбасига таяниб хабар берган “Интерфакс” агентлигининг билдиришича, махсус хизматлар худкуш шахсини аниқлашга муваффақ бўлган.

“Версиялардан бирига кўра, Петербург метросидаги портловчи мосламани худкуш ҳаракатга келтирган. Дастлабки маълумотларга қараганда, у марказий осиёлик 23 ёшли шахсдир”, деб иқтибос келтиради “Интерфакс” агентлиги ўз манбаси сўзларидан.

Манбанинг айтишича, худкуш экани таҳмин қилинаётган шахс метрога портловчи мосламани рюкзакда олиб кирган.

“Воқеа жойида топилган қолдиқлар бу версиянинг тўғрилигига ишорат қилмоқда, яъни портлашни худкуш амалга оширган. Бироқ ДНК эспертизасидан сўнггина якуний хулосага келиш мумкин”, деб билдирган “Интерфакс” манбаси.

Россия президенти Владимир Путин 3 апрель куни кечқурун Петербург метросининг “Технология институти” бекатида жамоатчилик томонидан портлашда ҳалок бўлганлар хотирасига ташкил этилган мемориалга борди ва гул қўйди.

Путин бу ерда матбуот билан мулоқот қилишни истамади ва Федерал хавфсизлик хизматининг Петербург бошқармасида метродаги террор ҳужумига оид йиғилиш ўтказди.

Санкт-Петербург метросида портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига, жабрланганлар сони эса 51 кишига етди. Аввалроқ ҳалок бўлганлар 10 киши, яраланганлар 47 кииши экани хабар қилинган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG