Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:33

Қозоғистон кирилл алифбосидан лотин ёзувига ўтмоқчи


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукуматга йил оҳиригача кирилл алифбосидан лотин ёзувига ўтиш режасини ишлаб чиқишни тайинлаган. Назарбоев 2018 йилдан мутахассисларни янги алифбога ўқитиш ва ўрта мактаб учун лотин алифбосида китоблар чиқаришни бошлаши кераклигини айтган.

Президент Назарбоев Қозоғистонда Кирилл алфавитидан Лотинга ўтишни 2025 йилгача якунига етказишни таклиф этмоқда.

Қозоғистон парламентида мазкур таклифни кўпчилик депутатлар қўллаб-қувватлаган.

Лекин, Қозоғистонда ҳам лотин алифбосига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилмоқда.

Дастлабки босқичда лотин ёзуви билан бирга кирилл алифбоси ҳам амалда бўлади.

Қозоғистонда 1940 йили Кирилл алифбосига ўтилгунга қадар лотин алифбоси амалда бўлган.

Лотин алифбосидан 1929 йилдан 1940 йилгача фойдаланилган.

Бундан аввал собиқ совет ўлкалари орасида Озарбайжон, Молдова, Туркманистон ва Ўзбекистон лотин ёзувига ўтган эди.

Болтиқбўйи ўлкалари азалдан лотин алофбосидан фойдаланади. Грузия ва Арманистон Совет дарида ҳам ўз алифбосини сақлаб қолган.

XS
SM
MD
LG