Линклар

Шошилинч хабар
31 январ 2025, Тошкент вақти: 05:23

Туркияда президентлик республикасини тузиш масаласи овозга қўйилди


Туркияда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни яна 10 йил ҳокимиятда қолишини таъминлаши мумкин бўлган конституционал ўзгартишлар овозга қўйилди. Туркияликлар бош қонунга киритилажак 18та ўзгаришга "Ҳа" ёки "Йўқ" деб жавоб бериши лозим. Бундай референдум ҳозирданоқ Туркиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатларига соя ташламоқда.

Якшанба куни Туркияда бораётган референдумда мамлакатда президентлик бошқарувини ўрнатиш масаласи овозга қўйилмоқда.

Агар бу референдумда халқ "Ҳа", деб овоз берса, у ҳолда Ражаб Тоййиб Эрдўғон яна 10 йил мутлақ ҳокимиятда қолиши ва бу Анқара ҳамда Брюссел ўртасидаги таранг муносабатларни издан чиқариши мумкинлиги ҳозирданоқ тахмин қилинмоқда.

Конституцияга киритиши мумкин бўлган 18та ўзгартиш маъқулланган тақдирда Туркия парламенти аксар ваколатларидан айрилиши, ҳозирга мақомдаги бош вазир лавозими тугатилиши, айни пайтда президент Адлия тизими бошқарувида ҳам асосий ваколатларга эга бўлиши мумкин.

Қарийб 78 миллион бўлган мамлакат аҳолисининг 55 миллиони эса овоз бериш ёшидадир. Референдумдан бир неча кун аввал ўтказилган сўров натижаларига кўра, овоз берувчиларнинг 51 фоизи Эрдўғоннинг яна ҳокимиятда қолиши тарафдоридир.

Эрдўғон референдумга бир кун қолганда мамлакат Истанбулга йиғилган тарафдорлари намойишларида қатнашди.

Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси бўлган Эрдўғон референдум сабабини Курд сепаратчиларининг исёнлари, ўтган йили июлдаги ҳарбийларнинг давлат тўнтаришига уриниши, Суриядан келаётган қочқинлар, террорчиларнинг такрорий ҳужумлари мамлакатда кучли президентлик бошқарувига эҳтиёж пайдо қилди, деб изоҳлади.

16 апрель кунидаги референдум Туркияда ўтган йил ёзидаги давлат тўнтаришига уриниш ортидан жорий этилган фавқулодда ҳолат ҳануз кучда қолаётган бир кезда ўтказилмоқда.

Июл ойидаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг Туркияда ўн минглаб одам, улар орасида ўнлаб журналист ҳам бор, ҳибсга олинди, қатор матбуот нашрлари ёпилди.

Мухолифатдаги Миллиятчи ҳаракат партяиси ҳам, Эрдўғон партияси билан ошкор қилинмаган келишувдан сўнг, конституционал ўзгаришларни маъқуллаб овоз беришга чақирди.

Мамлакатдаги иккинчи йирик сиёсий партия бўлган Жумҳурият халқ партияси эса бу ўзгаришларни қарши чиқмоқда. Партия вакили Силина Доған бу ўзгаришлар кучга кирган тақдирда Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш умиди пучга чиқиши мумкинлигини айтди.

Танқидчилар бугунги референдумдан сўнг мамлакатда "сайланган диктаторлик режими" бунёдга келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG