Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:34

Минор масжидидаги хатмга 5 мингдан ортиқ намозхон йиғилди (ВИДЕО)


Минор масжидида 17 июн кунги таровеҳ ва хатмона
Минор масжидида 17 июн кунги таровеҳ ва хатмона

Тошкентнинг марказий масжидига айланган Минорда шанба куни якунланган Қуръон хатмига 5 мингдан ортиқ намозхон йиғилди.

Ижтимоий тармоқларда таассуротларини улашаётган намозхонлар айни масжидда Қуръон хатми ва таровеҳ намозига бу қадар катта жамоат йиғилмаган эди, демоқдалар.

Шанба кунги маросимда иштирок этган пойтахтлик Тошбекнинг Озодликка айтишича, ўтган йилларда Рамазон ойида Минор масжидига йиғилган бу қадар жамоатга гувоҳ бўлмаган.

- Ўтган йиллари ҳам таровеҳ намозлари ўқилган, хатми Қуръонлар бўлган. Лекин бу йил Минорга аввалгидан кўпроқ одам йиғилгандек туюлди менга. Масжиднинг ичи, ташқариси, тўрт тарафидаги кўчаларга чиқиш йўллари ҳам тўлиб кетди. Жуда чиройли бўлди. Муфтий Усмонхон Алимов, Тошкент имом-хатиби Анвар қори Турсуновлар чиқиб гапиришди, - деди Тошбек.

Унга кўра, фавулодда катта издиҳомни бир неча юз милиция ходими кузатган, аммо намозхоналарга нисбатан "жуда яхши муомалада бўлишган".

Қуйида тошкентлик рўзадор Тошбек билан суҳбатни тингланг:

Минор масжидидаги хатмонага 5 мингдан ортиқ намозхон йиғилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:57 0:00
Бевосита линк

Тошкентликлар бу каби бир неча минг кишилик таровеҳ намозлари пойтахтнинг бошқа масжидларида ҳам кузатилаётганини айтмоқдалар. Ижтимоий тармоқларда эса Тошкент масжидларидаги таровеҳ намозларини жонли тарзда узатаётган фойдаланувчилар сони ортмоқда.

Бундан ташқари, бу йил сўнгги ўн йиллар давомида илк бор масжидлар теграси, жамоат ошхоналари ва ресторанларда ифторлик, саҳарлик емаклари эмин-эркин сотилмоқда.

Тошкентлик намозхонлар таровеҳ, жума намозларига 18 ёшга тўлмаганлар ҳануз қўйилмаётган бўлса-да, 15, 16, 17 яшар ўсмирлар тумонат ичида намозга кираётгани, милиционерлар, маҳалла қўмиталари бунга тихирлик қилмаётганини айтмоқда.

Тошбекка кўра, Минор масжиди имоми – Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов шанба кунги хатми-Қуръонда бундай енгилликлар учун Ўзбекистоннинг 6 ойлик президенти Шавкат Мирзиёевни олқишлаб, дуо қилган. Ўзбекистон тарихида илк бор имомларни пойтахтга йиғиб, ифторлик берган давлат раҳбарини муфтият “улкан неъмат”, деб баҳолаган.

Тошкентда Рамазон: саҳарликка ош, Минорда хатмона ва президент билан ифтор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

Минор масжиди имоми – Тошкент шаҳар имом-хатиби Анвар қори Турсунов шанба кунги хатми-Қуръонда бундай енгилликлар учун 9 ойлик президент Шавкат Мирзиёевни олқишлаб, дуо қилди.

Айни мазмундаги даъватлар бугун нафақат Тошкент, республиканинг бошқа вилоятларидаги масжидларда ҳам янграмоқда ва имомлар ўз қавмини – бу неъматнинг қадрига етиш, нотўғри йўлларда адашмаслик, хавфли оқимларга кириб, ношукрлик қилмасликка чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG