Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:01

Ҳақини ололмаган ўзбек муҳожири иш берувчининг уйига ўт қўйди


Москва вилоятининг Красногорск шаҳрида ярим йил давомида маҳаллий бизнесмен ва унинг оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланаётган ўзбекистонлик муҳожир қўлга олинди. Суд материалларидан маълум бўлишича, муҳожир йигит иш ҳақини ололмагач, иш берувчининг уйини икки марта ёқиб юборган.

Подмосковьенинг Красногорск шаҳрида полиция 41 яшар Ўзбекистон ватандошини одам ўлдириш билан таҳдид қилганлик ва товламачиликда айблаб, қўлга олди.

Красногорск шаҳар судида Озодликка ўзбек муҳожири терговчилар талаби билан тергов якунига қадар суд томонидан ҳибсга олинганини тасдиқлаб беришди.

Суд материалларидан аниқланишича, Красногорскда қурилиш ишларида ишлаб келган 1976 йилда туғилган Анвар Қўлдошев Сергей исмли москвалик бизнесменни маошини бермасдан, уни полицияга топшириб юборганликда айблаган.

Интернетда Анварнинг Сергейга ижтимоий тармоқлари орқали таҳдид қилаётгани ва уйига ўт қўяётгани видеоси пайдо бўлди.

Mash ахборот гуруҳи расмий саҳифасида пайдо бўлган видеода номаълум шахс пичоқ отиб, машқ қилаётгани тасвирланган. Шунингдек, кўринишидан Анвар Қўлдошевга ўхшаш шахс бир неча маротаба Сергейнинг уйи дарвозасига ёнилғи қўйиб, ёқиб юбораётгани видеорегистраторга олинган.

Error rendering VK.

Ўзбек муҳожири травматика пистолети билан рус тадбиркорининг дераза ойналарини синдираётгани ҳам унга полиция томонидан айблов қўийлишига сабаб бўлди.

Видеороликда гўё Анвар томонидан ярим йил давомида ёзилган таҳдид ва ҳақоратлар ҳам намойиш қилинди:

- ... Мен жинниман! Мен қон чиқаришни яхши кўраман. Сени кўп маротаба пичоқ билан урсам, бошқалар томоша қилишсин. Оиланг таҳдид остида – ҳимоя қил уни. Қизинг тиббиёт институтининг 3 курсида ўқийди. Бошингни жудо қиламан ва оилангни сўяман, дейилади Сергейга юборилган таҳдидларда.

Бу видеолар эълон қилиниши ортидан полиция бўлимига келтирилган Анвар Қўлдошев шу тариқа бизнесмендан иш ҳақини беришни талаб қилишга мажбўр бўлгани,чунки Сергей уни “кидать” қилганини гапирган.

Ҳозирда ўзбекистонлик 41 яшар мигрант тергов изоляторига жўнатилди, тергов ишлари давом этмоқда.

Анвар Қўлдошев 7 йилгача қамалиши мумкин
Анвар Қўлдошев 7 йилгача қамалиши мумкин

Айни пайтда бу видеоролик ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди.

Унга келаётган комментлардан Анвар Қўлдошев ҳатти-ҳаракатлари катта тортишувларни келтириб чиқарганини кўриш мумкин. Улар орасида ўзбек муҳожири ҳимоясига билдирилган фикрларни ҳам учратиш мумкин:

"Бу бизнесмен жуда айёр кўринади! Гастерларни ишга олиб, уларни кейин кидать қилган. Бу оддий схема – одатда улар эски тўшакларини кўтариб, бошқа ишга ўтиб кетаверади, вақти-вақти билан қўнғироқ қилиб, пул сўраб туради", ёзди вазиятдан хабардор “Айлакта Муветов”.

Яни бир саҳифа мухлиси “Моквабадга чуркаларни кўпайтириб юборишди, мана энди хўплаб ичаверинг”, деб Москвада мигрантлар ҳаддан ташқари кўплигига ишора қилди.

XS
SM
MD
LG