Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:49

Фарғонада зўравон ИИБ бошлиғи жавобгарликка тортилди


Фарғонада фермерга зўравонлик қилган туман ИИБ бошлиғининг жиноятига чек қўйилди.Сурхондарёда 60 ёшли ота ўз ўғлини ўлдириб каналга чўктирди. 11 йиллик мактаб таълимига ўтиш – янгисини қурмай, эскисини бузишга ўхшаб қолиши мумкин. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Матбуот: 11 йиллик мактаб таълимига ўтиш – янгисини қурмай, эскисини бузишга ўхшаб қолиши мумкин

Ўзбекистонда 9+3 форматидаги 12 йиллик мажбурий таълимдан 11 йиллик мажбурий мактаб таълимига ўтиш таклиф этилмоқда (“XXI аср”, 6 июль).

Газетага кўра, коллеж тизимидан воз кечиб, тўлиқ мактаб таълимига ўтиш янгисини қурмай туриб, эскисини бузишга ўхшаб қолиши мумкин.

Негаки, 12 йиллик таълим тизими МДҲ ҳамда ривожланган давлатларда ўзини оқлагани боис қўлланиб келмоқда.

“Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълимга ўтилса, бу ҳол келажакда фарзандларимизнинг хориждаги олий ўқув юртларига кириш имкониятини чеклаб қўймасмикан, деган яна бир хавотирли савол пайдо бўлади”,- деб ёзади газета.

Фарғонада фермерга зўравонлик қилган туман ИИБ бошлиғининг жиноятига чек қўйилди

Фарғона вилояти Бувайда тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шарофиддин Байтемиров шу ҳудуддаги “Ибрат чорвадор файз” фермер хўжалиги раҳбарига зўравонлик қилгани боис жавобгарликка тортилди (“Постда”, 1 июль).

Туман ИИБ раҳбари фермер хўжалиги раҳбари 9 гектар майдонда минг машаққат билан етиштирган буғдой ҳосилининг барчасини тортиб олган.

Туман ИИБ бошлиғи дағдағаю пўписалар билан фермернинг такрорий экиндан олган даромадидан 10 миллион сўмга ҳам шерик чиққан. Қайд этилишича, ИИБ раҳбарининг босим ўтказиши оқибатида фермер руҳий тушкунликка тушиб қолган.

Отасига нисбатан қилинаётган адолатсизликларга чидай олмаган ўғил ҳуқуқ идораларига мурожаат қилган.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, моддий бойликка ружу қўйган ИИБ раҳбари жавобгарликка тортилган.

Сурхондарёда 60 ёшли ота ўз ўғлини ўлдириб каналга чўктирди

Сурхондарё вилоятилик 60 ёшли Оилада тўрт фарзанд бўлиб, кенжа ўғил спиртли ичкиликка ружу қўяди. Бебош ўғил маст ҳолда хархаша қилиш, ҳатто ота-онасини ҳақорат қилишга одатланади.

Бундан безор бўлган ота кенжа ўғли маст ҳолда уйда тўполон кўтарган кунларнинг бирида дастлаб ҳасса билан бошига уриб уни ҳушидан кеткизади.

Кейин қўл-оёғига электр сим боғлаб, симнинг учини розеткага улайди ва шу тариқа ток ёрдамида уни ўлдиради. Биров сўраса йўқолиб қолди дейишни режалаштириб, жасадни кўрпага ўраб, бир амаллаб судраб бориб каналга ташлаб юборади.

Жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган. Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди қотил отани 15 йилга озодликдан маҳрум этган.

XS
SM
MD
LG