Линклар

Шошилинч хабар
30 январ 2025, Тошкент вақти: 13:20

Кремль Совет ёдгорликларини бузмоқчи Польшага санкция қўллаши мумкин


Совет Армияси аскарлари хотирасига Варшавада ўрнатилган ёдгорлик.
Совет Армияси аскарлари хотирасига Варшавада ўрнатилган ёдгорлик.

Россия парламентининг юқори палатаси президент Владимир Путинни совет ёдгорликларини йўқ қилишни режалаштираётган Польшага қарши санкция жорий қилишга чақирди.

Россия матбуоти 25 июлда Кремлдаги ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, президент Путин бу масалада, яъни Польшага қарши чора кўриш бўйича бир қарорга келмаган.

Яқинда Варшавада ҳукуматга 500 га яқин совет даври ёдгорликларини бузиб ташлаш имконини берувчи қонун қабул қилинган эди. Польшаликлар мазкур ёдгорликларни тоталитар тузум қолдиқлари ўлароқ кўради.

Польша расмийлари Совет Иттифоқи Иккинчи жаҳон урушидан кейинги қирқ йил давомида мамлакатни оккупация қилганини таъкидлаб келади. Польшада миллатчилик кайфиятлари кучаяр экан, мамлакат расмийлари совет даврида қурулган юзлаб ёдгорликларни бузиб ташламоқчи.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўтган ҳафтадаги баёнотида совет даври ёдгорликларини олиб ташлаш Россия ва Польша ўртасида меросларни сақлаш бўйича эришилган келишувларни бузиши билдирилди.

Вазирлик яна Совет Иттифоқи Польшани фашистлар Германиясидан озод этиш учун курашар экан, мамлакат ҳудудида 600 мингдан ошиқ совет ҳарбийси ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

Польшанинг Россиядаги элчиси Влодзимеж Марчиняк 25 июль куни Москвада журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув давомида совет ҳарбийлари дафн этилган қабристонларга тегилмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG