Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:53

Мирзиёев "Ўзбеккўмир"ни “Ўзбекистон темир йўллари”га ўтказиб берди


Президент Мирзиёев 26 июлда имзолаган қарорга биноан “Ўзбеккўмир” ва “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига ўтказилди.

Ҳужжат республика кўмир тармоғи бошқарувининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, кўмир маҳсулотлари билан истеъмолчиларни узлуксиз таъминлаш, шунингдек, кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик дастурларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида қабул қилинган.

Қарор билан “Ўзбеккумир” акциядорлик жамиятининг асосий вазифа ва йўналишлари ҳам белгилаб берилган.

XS
SM
MD
LG