Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:17

Ўзбек матбуоти ҳалиям тикансиз типратиканми?


Кейинги 10 кун ичида ўзбек матбуоти билан боғлиқ бир неча ҳолат кузатилди. “Маҳалла” телеканали Яшнобод ҳокимлигидаги мажлис қатнашчиларининг дарду ҳасрати акс этган кўрсатувни эфирга узатди. Кўрсатувга қаҳрамон бўлган Яшнобод ҳокими “бизда матбуот эркин¸ мен унга қаршилик қила олмайман”, деб айтди. Миробод туман ҳоким муовини эса, халқ додини эшитишга келган журналистларни қувиб солди. Ўзбекистон телеканалида ноўрин савол берган журналист ишдан бўшатилди. "Ëшлар" телеканалида раҳбар ўзгарди. “Ўзбекистон 24” канали иш бошлади. Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида ўзбек матбуотидаги ана шу ўзгаришларни муҳокама қилдик.

Эшиттиришда қатнашгаан ўзбекистонлик журналист Каримберди Тўрамурод матбуотнинг бугунги аҳволини “Бир қадам олға, тўрт қадам ортга”, деб баҳолади.

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:57:59 0:00

Журналист ва таҳлилчи Алимардон Аннаев янги иш бошлган “Ўзбекистон 24” канали мисолида ўзбек матбуотини “тикансиз типратиканга” ўхшатди.

Бошқа иштирокчилар назарида бугунги ўзбек матбуоти “энди тиши чиқаëтган” ëки “милки қичиб, тиш чиқиш аломатини кўрсатаëтган” матбуотдир.

Кун.уз нашри раҳбари Хуршид Далиев фикрига кўра¸ ўзбек матбуотининг ўткир тишлари бор, ҳамма гап бу тишларни ишлатишда...

XS
SM
MD
LG