Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:33

Мирзиёев: Қамбарота ГЭСини бирга қурамиз


Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев. Бишкек, 2017 йил, 5 сентябрь
Алмазбек Атамбаев ва Шавкат Мирзиёев. Бишкек, 2017 йил, 5 сентябрь

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан қўшма баёноти чоғида сув масалалари бўйича “жиддий” келишиб олганликларини билдирди.

Бу ҳақда хабар қилган Азаттиқ радиосига кўра, Шавкат Мирзиёев бундай деган:

“Биз аниқ келишиб олдик. Алмазбек Шаршенович, биронта ҳам электр станцияси Ўзбекистоннинг иштирокисиз қурилмайди, деди. Мен тўла қўшиламан. Биз ҳам молия билан, ҳам ресурсларимиз билан фаол иштирок этамиз”.

Сўзи давомида Мирзиёев Ўзбекистон Қамбарота ГЭСини бирга қуражагини билдирган.

Қирғизистонда ГЭСлар қурилиши билан боғлиқ масала йиллар давомида ўзбек-қирғиз муносабатларининг ҳароратини белгилаб келган масала бўлган. Тошкент ГЭСлар лойиҳаларининг халқаро экспертизадан ўтказилишини талаб қилиб келган.

5 сентябрь куни Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи бошланди.

XS
SM
MD
LG