Тошкентдаги Миллий боғ ҳудудида реконструция ишларини олиб бораётган ишчилар ерга кўмиб қўйилган одам суякларини топишган.
Бу ҳақда Nuz.uz нашри хабар қилди.
Миллий боғда қурилиш ишлари топилма ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар берган.
Одам суяги қайси даврга ва кимга оид экани маълум эмас.
Энди суд тиббий экспертлар томонидан шахсини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказилади.
Милиция мазкур холат юзасидан текширув ўтказмоқда.
Тошкент марказидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ўтган ой «Stargate Systems» хусусий ширкатига ўтказилгани ортидан у ерда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Миллий боғи ўрнида «замонавий ҳамда юқори технологияли маданият ва истироҳат боғи» қурилиши бошланган.